СА-365 Н Даупҳин. Чили.

АС 365 „Дофен“ (АС 365 Даупҳин) — Аирбус Ҳелиcоптерс (собиқ Эуроcоптер) компаниясининг кўп мақсадли вертолётлари оиласининг аъзоси[1]. Аэроспатиале СА 365 Даупҳин 2 — бу Аирбус Ҳелиcоптерс томонидан ишлаб чиқарилган ўрта оғирликдаги кўп мақсадли икки двигателли вертолёт ҳисобланади. У дастлаб франсуз „Аэроспатиале“ фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда 1990-йилларга кеиб „Эуроcоптер“ компаниясига бирлаштирилган. 1975-йилда ишлаб чиқариш бошланганидан кейин бери бу турдаги вертолётларни 40 йилдан ортиқ вақт давомида узлуксиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. „Даупҳин“нинг режалаштирилган вориси „Аирбус Ҳелиcоптерс Ҳ160“ ҳисобланиб, у 2021-йилда фойдаланишга топширилган.

„Даупҳин 2 Аэроспатиале“ „СА 360“ билан кўп ўхшашликлари мавжуд бўлиб, бу тижоратда муваффақияциз бўлган бир двигателли вертолёт саналади. Аммо икки двигателли „Даупҳин 2“ мижозларнинг талабига жавоб бериб, шу билан бир қаторда кўплаб фуқаролик ва ҳарбий операторлар томонидан бошқарилиб келионмоқда. Ушбу модигикациядаги вертолётлар 1970-йилда тақдим этилганидан бери „Даупҳин 2“ нинг бир нечта асосий ўзгаришлари ва ихтисослаштирилган версиялари ишлаб чиқилган ва ҳали-ҳануз ишлаб чиқариш давом этмоқдага. Жумладан, ҳарбий йўналтирилган „Эуроcоптер Пантҳер“, ҳаво-денгиз қутқаруви „ҲҲ/МҲ-65 Долпҳин“, Хитойда ишлаб чиқарилган „Ҳарбин. З-9“ ва модернизация қилинган „Эуроcоптер ЭC155“ буларга мисол бўла олади.

Дизайни

АС365 Даупҳин"" икки двигателли вертолёт бўлиб, узоқ масофаларга уча олиш қобилиятига эга ҳамда юқори ҳароратли иқлим шароитида ёки сезиларли баландликдаги жойларда ишлаш учун жуда мос келади. „Даупҳин“ одатда бир жуфт „Турбомеcа Арриэл“ турбошафт двигателлари билан ишлайди; кейинги вариантларда улар ФАДЕC бирликлари билан жиҳозланган бўлиб, улар автоматлаштирилган ишга тушириш кетма-кетлиги ва машғулот режими каби қўшимча функсияларга эга ҳисобланади.

Двигателлар роторли кеманинг букланадиган „Старфлех“ асосий роторини ва унинг „Фенестрон“ торкга қарши думли роторини иккита алоҳида узатмалар орқали бошқаради; бу витес қутилари, шунингдек, иккита алоҳида гидравлик тизимга, шунингдек, қўниш мосламасини жойлаштириш каби фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тайёр гидравлик тизимга уланган ва бу вертолётнинг афзал жиҳатларидан бири ҳисобланади. Электр қуввати бир жуфт стартер генераторлари ва НиCад (никел-кадмий) асосий батареяси билан таъминланган. Шу биласн бир қаторда фавқулодда батарея ҳам вертолётда мавжуд.

Роторли кеманинг асосий фюзеляжи салон майдонини, алоҳида багаж бўлинмасини ва тортиб олинадиган уч ғилдиракли вертолётнинг қўниш мосламасини ўз ичига олган. Асосий кабинага кириш учун жами тўртта анъанавий эшиклар ўрнатилган ҳамда улар ихтиёрий равишда унинг ўрнига битта қисқичли ҳаво зинапояси билан алмаштирилиши мумкин. Роторли кеманинг турли қисмлари композит материаллардан тайёрланган, масалан, углерод толасидан ясалган ротор пичоқлари, фюзелаж қисмларида бошқа материаллар ишлатилади. Фюзелаж коррозияга қарши ҳимояга эга ва ихтиёрий юк кўтаргич ёки юк слингига ўрнатилиши учун мустаҳкамланган, шунингдек, ротоcрафтнинг ташқи юзасида бошқа турли боғлаш ва тутқичлар ўрнатилган. „Даупҳин“нинг бурнига ҳар хил турдаги ва моделдаги радарларни ўрнатиш имконияти мавжуд.

Роторли кеманинг „Старфлех“ асосий ротори ва „Фенестрон“ думининг комбинацияси бортдагилар учун паст шовқин ва паст тебранишли парвоз тажрибасини таъминлайди. „Аирбус Ҳелиcоптерс“ компанияси „Даупҳин АС365 Н3“ нинг овоз чиқариши Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти (ИCАО) стандартларидан 3,1 десибел паст эканлигини даъво қилган ҳамда бу уни ўз синфидаги энг паст овозли вертолётга айланишида муҳим аҳамият касб этган. „Даупҳин“ А тоифаси шароитида денгиз сатҳида тўлиқ юк билан уча олиш имкониятига эга.

Ўзгартиришлар

  • СА 365° C
  • АС 365 Н (1990-йилгача СА 365)
  • АС 365 Н2
  • АС 365 Н3
  • Эуроcоптер ЭC 155 Б1
  • СА 366 Г1 / ҲҲ-65А Делфин
  • Ҳелибрас МҲ-1
  • СА 365 °Ф — ҳарбий версия
    СА-365 Н Даупҳин 2
  • АС 565 Пантҳер — ҳарбий версия
    • АС 565 УА/УБ — ҳарбий транспорт
    • АС 565 АА/АБ — ёнғинни қўллаб-қувватлаш
    • АС 565МА/МБ
    • АС 565 СА/СБ — АСW
    • АС 565 CА — танкга қарши

Тактик ва техник хусусиятлари

Вертолёт проэксиялари СА 365 Даупҳин
Берилган хусусиятлар '''АС 365 Н2''' модификациясига то'г'ри келади[2].
Техник хусусиятлари
  • Экипаж: 1-2 учувчи
  • Йўловчилар сиғими: 12 йўловчигача
  • Уругвай ҳаво қўшинларига тегишли СА-365 Н Даупҳин вертолёти
    Узунлиги: 13,73 м
  • Фюзеляж узунлиги: 11,63 м
  • СА-365 Н Даупҳин вертолётининг Ф-WҚАП модификацияси
    Асосий ротор диаметри: 11.94 м
  • Фенестрон диаметри: 1,1 м
  • Баландлиги: 4,06 м
  • Роторни тозалаш майдони: 111,97 м²
  • Шасси базаси: 3,64 м
  • Шасси йўли: 1,9 м
  • Бўш вазн: 2,281 кг
  • Максимал учиш оғирлиги: 4250 кг
  • Ёқилғи бакларининг ҳажми: 1135 л (қўшимча бакларсиз)
  • Қувват стансияси: 2 × Турбомеcа ТМ 333
  • Двигател қуввати: крейсер билан 2 × 511 от кучи, 839 л. (2 × 375,5 кВт (крейсер), 625,5 кВт (учиш))
Юк кабинасининг ўлчамлари
  • Узунлиги: 2,3 м
  • Кенглиги: 1,92 м
    АС365 Даупҳин вертолёти Литва ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида
  • Баландлиги: 1,16 м
  • Майдони: 4.2 м²
  • Фойдаланиш мумкин бўлган ҳажми: 5,0 м³
Учиш хусусиятлари
  • Рухсат этилган максимал тезлик: 287 км/соат
  • Максимал тезлик: 278 км/соат
  • Крейсер тезлиги: 254 км/соат
  • Амалий масофа: 859 км
  • Парвоз давомийлиги: 4 соат 18 дақиқа
  • Хизмат кўрсатиш баландлиги: 3700 м
  • Битта двигател ишлаётганда: 1200 м
  • Статик шифт:
    • ер таъсири билан: 2000 м
    • ер таъсирисиз: 1200 м
  • Кўтарилиш тезлиги: 6,8 м/с
  • Диск юки: 37,9 кг/м²
  • Оғирлик ва тортиш нисбати: 277 Вт/кг (максимал учиш оғирлигида узатиш учун)

Версиялари

Аэроспатиале СА 360
Эуроcоптер ЭC 155
Ка-60
Агуста А109
Белл 222/230
Сикорский С-76

Манбалар

  1. ↑ «Аэроспасьяль» // Авиация: Энциклопедия / Гл. ред. Г. П. Свищёв. — М. : Большая Российская энциклопедия, 1994. — С. 90. — ИСБН 5-85270-086-Х.. 
  2. ↑ „ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/жанесаллwорлдсаи00жаcк_149“.