Afagiya
Афагия (юнонча: а — инкор қўшимчаси ва пҳаго — ейиш) — ривожланишнинг айрим даврларида ва йилнинг ноқулай мавсумида ҳайвонларнинг озиқланмаслиги. Афагия ҳайвон танасида захира озиқ (асосан ёғлар) тўпланганида турли даврларда содир бўлиши мумкин. Масалан, дигенетик сўрғичлилар мирацидий личинка, ҳашаротлар ғумбак даврида, ўткинчи балиқлар (лососсимонлар) жинсий вояга етиш ва тухум қўйишга тайёргарлик даврида, кунликлар, кўпчилик капалаклар, булоқчилар вояга етган даврида озиқланмайди. Афагия олдидан кўпинча овқат ҳазм қилиш органларининг регрессив ўзгариши кузатилади. Афагия уйқу, карахтлик ва диапауза билан бирга боради[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |