Affekt
Аффект (лот. афтеcтус — руҳий ҳаяжон, эҳтирос) — турли ташқи ёки ички таъсирлар асосида тез пайдо бўлиб, қисқа муддатли, аксарият ҳолларда "портлаш" тарзида бо'ладиган кучли ифодаланадиган ҳиссий ҳолат (қўрқинч, даҳшат, ғазаб ва бошқалар). Аффект тушкунлик, танг вазиятларда юзага келади. Аффект ҳолатида ички органлар фаолияти ўзгаради, кескин ифодали ҳолатлар пайдо бўлади, кишининг онг доираси тораяди, хулқни назорат қилиш қобилияти йўқолади. Аффект физиологик ҳам, патологик ҳам бўлиши мумкин. Физиологик аффектда киши ўз хатти-ҳаракатини идора эта олиши, кейинчалик барча воқеаларни хотирасида сақлаб қолиши мумкин. Патологик аффект кўпроқ руҳий касалликларда кузатилади. Баъзан руҳий соғлом одамларда ҳам кузатилиши мумкин. Патологик аффектда барча хатти-ҳаракатлар киши хотирасида сақланмайди, шахснинг хатти-ҳаракатлари онг томонидан назорат қилинмайди. Одамда аффект факдт унинг жисмоний ҳолати, биологик эҳтиёжлари ва инстинктлари кабиларга боғлиқ омиллар туфайли эмас, балки унинг ижтимоий муносабатларининг бузилиши туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Мас, адолацизлик, бевафолик, ҳақорат ш.к. ҳолатларда. Баъзан аффект бирор салбий ҳолатни юзага келтирувчи вазиятларнинг такрорланавериши натижасида ҳам содир бўлади. Бундам вазиятларда аффект аккумуляцияси ҳолати рўй беради, унинг натижасида аффект кучли, бошқариб бўлмайдиган хулқларажасига кўгарилиши мумкин (аффектив порт-лаш).Аффектни ўрганиш суд-психиатрик ҳамда суд-психологик экспертиза амалиётида жиноий хатти-ҳаракатларнинг асл сабабини аниқлашда зарурий шартлардан бири бўлиб, адолатли ҳукм чиқаришда катта аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |