Афиша (франсузча: афfiче, афfiчер — эълон, қўйиш, кўрсатиш) — рекламанинг бир тури. Спектакл, консерт ва бошқа адабий тадбирлар, томошалар тўғрисида хабар берувчи махсус эълон[1][2].

Афиша томошахоналар олдига, кўчалар, майдонлардаги махсус тахталарга ёпиштириб қўйилади. Милоддан аввал бундай эълонлар деворга, тахтага, тўртбурчак устунларга ёзилган. Ўрта асрларда бу вазифани жарчилар бажарган. ХВИ асрдан афиша қоғозларда босила бошлади. ХИХ асрда афиша ишлаб чиқариш жуда тараққий этди. Бу соҳа билан рассомлар шуғуллангани сабабли афиша тасвирий санъатнинг бир турига айланди. 1914-йилнинг 15-январ санасида Самарқандда, ўша йилнинг 27-февралида Тошкентда (Ҳамза театрида) "Падаркуш" (Беҳбудий) спектакли қўйилиши муносабати билан ўзбек тилида илк афишалар тарқатилган. Ҳозирги кунда суратли афишалар кенг тарқалмоқда[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Афиша“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар