Afonso de Albuquerque
АЛБУКЕРКИ (А1ияиегяие) Афонсу д’ (1453, Александрия, Лиссабон яқинида — 1515.15.12, Арабистон денгизи, Гоа яқинида) — португалиялик истилочи, Ҳиндистон вице-қироли (1510—1515). Ост-Индиядаги Португалия мустамлака империяси асосчиси. 1503-йил Кочин шаҳрида португал флотилиясига қўмондон бўлиб, форт қурган. 1506-йил Тристанда Кунянинг экспедициясида қатнашган, унинг ихтиёрида экспедициядаги 16 кемадан 5 таси бўлган. 1507-йил Форс қўлтиғидаги Ҳўрмузки босиб олган, бироқ уни қўлда тутиб тура олмаган. 1510-йил Гоани эгаллаб олиб, уни португалияликларнинг Шаркдаги истилоларининг таянч пунктига айлантирган. Денгиз савдо йўлларини назорат қилиш учун 1511-йил Малаккани босиб олган. Албукерки португалияликларнинг Малабар соҳиллари, Сейлон орол, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига қилган дастлабки экспедицияларига раҳбарлик қилган. 1513-йил Аданни эгаллашга уринган, 1515-йил Ҳўрмузни иккинчи марта босиб олган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |