Afritada
Афритада — сабзи, картошка, қизил ва яшил булғор қалампири билан помидор соусида қовурилган товуқ, мол гўшти ёки чўчқа гўштидан тайёрланган Филиппин таоми. У оқ гуруч билан бирга истеъмол қилинади[1]. Бундан ташқари, таомга денгиз маҳсулотларини ҳам қўшиш мумкин[2][3].
|
Товуқли афритада | |
| Асл номи | апритада, апретада |
|---|---|
| Келиб чиқиши | Филиппин |
| Асосий компонентлари | Товуқ қўй гўшти, помидор соуси, сабзи, картошка, қизил ва яшил булғор қалампири |
| Ўхшашлари | Менудо, калдерета, ҳамонадо, пининяҳанг манок |
Этимология
Афритада номи испанча фритада („қовурилган“) сўзидан олинган[4].
Тавсиф
Афритада — қовурилган таом. Тайёрлаш учун аввало саримсоқ, пиёз ва тўғралган гўшт қизаргунга қадар қовурилади. Гўшт етарлича қизариб пишгандан сўнг, сув ва томат пастаси тўғралган сабзи, картошка, қизил ва яшил булғор қалампири билан бирга товага қуйилади. Дилимланган помидор, нўхат, ловия ҳам қўшилиши мумкин. Та‘бга кўра туз, қора мурч, дафна япроғи ва балиқ соуси қўшилади. Аралашма сабзавот пишгунча қайнатилади[5][2][6].
Вариантлар
Афритада таомнинг асосий таркибий қисмларига қараб турли номларга эга. Энг кенг тарқалганлари афритаданг манок (товуқ афритадаси)[7], афритаданг бака (мол гўшти афритадаси) ва афритаданг бабой (чўчқа гўшти афритадаси)[3][8][9].
Афритада одатда ҳамонадо услубида пиширилади (ананас бўлаклари билан). Ушбу ширин вариант "ананас афритада " деб номланади[10][11][12].
Шунга ўхшаш таомлар
Афритада Филиппин менудоси ва калдеретага жуда ўхшайди, чунки иккаласи ҳам помидор соусидан тайёрланади. Бироқ, менудога жигар, калдеретага эса фақат эчки гўшти қўшилади[13].
Манбалар
- ↑ „Cолинарес, Роберт (2007) “Порк Афритада” но сите ФилипиноФоодЛоверс.cом“. www.филипино-фоод-ловерс.cом. Қаралди: 2022-йил 9-август.
- ↑ 2,0 2,1 Мерано. „Чиcкен Афритада Реcипе“. Панласанг Пиной. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ 3,0 3,1 Полистиcо, Эдгиэ. Пҳилиппине Фоод, Cоокинг, & Дининг Диcтионарй. Анвил Публишинг, Инcорпоратед, 2017. ИСБН 9786214200870. [сайт ишламайди]
- ↑ „Афритада, А Фамоус Филипино Стеw“. ФилСтоп. 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Чиcкен Афритада“. Каwалинг Пиной. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Афритада Чиcкен Реcипе“. МйФилипноРеcипес. 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Чиcкен Афритада Реcипе“. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Фиш Афритада“. Мама'с Гуиде Реcипес (2017-йил 30-апрел). Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Афритаданг Таҳонг“. Панласанг Пиной Меатй Реcипес. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Пинеаппле Чиcкен Афритада“. Каwалинг Пиной (2018-йил 7-апрел). Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Пининяҳанг Манок (Пинеаппле Чиcкен)“. ПинойWай. 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „РЕCИПЕ: Пининяҳанг Манок“. АБС-CБН Неwс (2018-йил 7-феврал). Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
- ↑ „Чиcкен Афритада (Афритаданг Манок)“. Панласанг Пиной Меатй Реcипес. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.