Afsonak
Афсонак (Тҳермопсис) — бурчоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Асосан Осиё ва Шимолий Америкада ўсади. Кўпчилиги заҳарли. Баъзи турлари экинлар орасида ўсади. Ўрта Осиёда бу туркумнинг 3 тури бўлиб, Ўзбекистонда тарқалган Тҳ. доличоcарпа ва Тҳ. алтернифлора номли турларининг барглари уч япроқли, пояси туқдор; гуллари сариқ шингил тўпгулга йиғилган, косачаси ётиқ тукли; дуккаклари тасмасимон чўзиқ, бир оз букилган, тукдор. Уруғлари жигарранг, баъзан кўкимтир. Ёзда гуллайди. Афсонакнинг баъзи турларидан тиббиётда балғам кўчирувчи ва нафас марказини қўзғатувчи дори сифатида фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |