Aga
Qiyofa
Ага, Америка қурбақаси, гов-қурбақа (Буфо маринус) — сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи — думсизлар туркумига мансуб энг йирик қурбақа. Танасининг узунлиги 25 см дан ортиқ, эни 12 см га яқин. Териси қўнғир ёки кулранг тусда, қора доғлари бор, қорин томони оқиш. Жанубий ва Марказий Америкада ҳамда Антил оиларида тарқалган. Ага кундузи пана жойда яшириниб ётади, кечқурун ва тунда ов қилади. Ҳашаротлар, моллюскалар, чувалчанглар ва айрим майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |