Агада - (ором. ҳикоя қилиш, айтиб бериш) Талмуднинг катта қисмини ташкил қилиб, ўзида диний характердаги ҳикоя ва афоризмлар, шунингдек, тарихий ривоят ва афсоналарни қамраб олган. Агадани ўрганувчилар “агадист” деб юритилади. Манбаларда агаданинг пайдо бўлиши мил. авв. ИИ асрга бориши қайд қилинади. Дастлаб, Агадалар оғзаки кўринишда бўлган бўлса, кейинчалик улар жамланиб ёзма ҳолга келтирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 15.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.