Agadir
Агадир — Марокашдаги шаҳар, Атлантика океани соҳилидаги порт. Агадир провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 700 минг кишидан ортиқ. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Балиқ консерва ва семент ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналари бор. Денгиз бўйи туризми ва истироҳат маркази. Шаҳарга ХВИ асрда асос солинган. Агадир 1911-йилги халқаро низо — Марокашда Германия билан Франсиянинг рақобати туфайли келиб чиққан воқеалар билан машҳур. 1960-йил зилзилада шаҳар қаттиқ шикастланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |