Agastya
Агастя- Ригведанинг кўплаб гимнлари бағишланган илоҳий донишманд, Митра ва Варунанинг ўғли. Ривоятга кўра, у уч олам ҳукмронлигини қўлга киритган подшоҳ Нахушуни дуоибад қилиб, илонга айлантиради ва Индрага илоҳлар ҳукмронлигини қайтаради. У океан сувини ичиб, унинг тубида яширинган асурларни илоҳларга топиб беради ва ғалабага катта ҳисса қўшади. Бир куни Виндхя тог'и кўкка қараб шу қадар бўй чўзадики, осмонга бориб етади, ҳатто қуёш ва ой ҳам йўл тўсилгани боис, ўз ўрнини белгиланган муддатда эгаллай олмайди. Шунда маъбудлар Агастядан ёрдам сўрайдилар. У маъбудларнинг илтимосига кўра, тоғ ёнига келади ва ундан жанубга бориб келиши учун бироз эгилиб, қайтиб келгунича қаддини ростламай туришини илтимос қилади. Тоғ унинг илтимосини қабул қилиб эгилади. Агастя жанубий ўлкаларга кетади, аммо кетган томондан қайтмайди. Шунинг учун Виндхя тоғи ҳануз эгилган ҳолда экан[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 15-16.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Март 2024) |