Agate Caune
| Агате Cауне | |
|---|---|
|
Агате Cауне 2023-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2000-йил 7-август Валмиэра, Латвия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетика |
| Мураббий(лар)и |
Лīга Дзене[1] Раитис Равинскис[2] |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Европа ўйинлари | ||
| Олтин | Кракów-Маłополска 2023 | 5000 м |
| Енгил атлетика бўйича У20 Европа чемпионати | ||
| Олтин | Иерусалим 2023 | 3000 м |
Агате Cауне (лотинча талаффузи: [ɑːгɑːтɛ саʊнɛ], „Аҳ-ГАҲ-теҳ Саwн-эҳ“; 2004-йил 7-август, Латвия, Валмиэра) – латвиялик енгил атлетикачи. Бир неча бор Латвиянинг миллий чемпиони бўлган Cауне 3000 метр масофага югуриш бўйича мамлакат рекордчиси ҳисобланади[3]. У 2022-йилда йилнинг энг яхши юлдузи ва 20 ёшгача бўлган аёллар орасида „Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси“ унвонларига сазовор бўлди[4][5][6][7].
Фаолияти
Cауне 2019-йилда 1500 ва 3000 метр масофаларга югуриш баҳсларида Латвия У16 чемпиони бўлган. У босқичма-босқич ривожланиб, 2020-йилда ёпиқ ҳамда очиқ иншоотлардаги мусобақаларда 3000 метрга югуриш бўйича Латвия У18 чемпионига айланган. 2021-йилги Латвия У18 чемпионатида эса 800 ва 1500 метр масофаларда олтин медални қўлга киритган. Шу йилнинг ўзида у 5000 метрга югуриш бўйича ҳам илк бор катталар ўртасида чемпионлик унвонини қўлга киритган.
2021
Валмиэралик Cауне 2021-йилда Эстониянинг Таллинн шаҳрида бўлиб ўтган Европа енгил атлетика У20 чемпионатида 5000 метр масофага югуришда кумуш медални қўлга киритди – у ўшанда атиги 16 ёшда эди. Шундан сўнг, Кения пойтахти Найробида ташкил этилган Жаҳон енгил атлетика У20 чемпионатида 3000 метр масофага югуриш баҳсларида олтинчи ўринни эгаллади.
2022
Cауне 2022-йилда 5000 метр масофага югуришда иккинчи бор Латвия чемпиони бўлди, шунингдек, 10 000 метр масофада ҳам миллий чемпионликни қўлга киритди. Шу йил давомида у турли масофалар бўйича Латвия У20 чемпиони деб топилди: ёпиқ иншоотларда 800 метр, ёпиқ ва очиқ иншоотларда 1500 метр ҳамда очиқ иншоотларда 3000 метр масофаларда.
Колумбиянинг Кали шаҳрида ўтказилган 2022-йилги Жаҳон енгил атлетика У20 чемпионатида у 3000 метр масофага югуриш баҳсларининг финалида олтинчи ўринни эгаллади, 5000 метр масофани эса 15 дақиқа 43,56 сонияда босиб ўтиб, тўртинчи ўринни қўлга киритди. 2023-йилнинг май ойида Германиянинг Карлсруҳе шаҳрида у 5000 метр масофани 15 дақиқа 12,94 сонияда югуриб ўтди[8][9].
2024
Cауне 2024-йилги Парижда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида Латвия терма жамоаси таркибида 5000 метр масофага югуриш баҳсларида иштирок этиш учун танлаб олинди. У 2-август куни бўлиб ўтган дастлабки саралаш босқичида қатнашди. Ушбу босқичда биринчи саккизта спортчи кейинги босқичга йўл олди. Cауне ўз гуруҳида 16-ўринни (умумий натижада 33-ўрин) эгаллаб, 5000 метр масофани 15 дақиқа 38,19 сонияда босиб ўтди[10].
Манбалар
- ↑ Дамброва, Аустра. „Виэглатлēте Агате Cауне šогад пāрстеигуси даудзус“. Валмиэрас новада паšвалдīба (2021-йил 24-ноябр). Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ „ЛВС - Агате Cауне“. Латвиа Атҳлетиcс Унион. Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ „Агате Cауне“. Wорлд Атҳлетиcс. Қаралди: 2023-йил 17-июл.
- ↑ Озеринскис, Эмил. „Валмиэрас новада гада спортисц - Бабрис, узлеcоšā зваигзне - Cауне“. Спортаcентрс (2022-йил 12-март). Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ Балčус, Элизабетҳ. „АИЗВАДĪТА "ГАДА БАЛВА ВИЭГЛАТЛĒТИКĀ 2022"“. Латвиан Атҳлетиcс Унион (2022-йил 21-декабр). Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ „“Гада балва виэглатлēтикā 2022” балвас иэгūст валмиэриэšи – тренерис Равинскис ун виэглатлēте Cауне!“. Валмиэрас новада паšвалдīба (2022-йил 28-декабр). Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ Озеринскис, Эмил. „Валмиэрас новада гада спортисц - Бабрис, узлеcоšā зваигзне - Cауне“. Спортаcентрс (2022-йил 12-март). Қаралди: 2023-йил 12-август.
- ↑ „Жерусалем анд Будапест беcконс фор рисинг Латвиан дистанcе руннинг продигй Cауне“. Эуропеан-Атҳлетиcс (2023-йил 2-июл). Қаралди: 2023-йил 17-июл.
- ↑ Cукурс, Жūлижс „Агате Cауне – сестā āтрāкā жуниоре пасаулē“. Элиэсма.лв (2022-йил 5-август). Қаралди: 2023-йил 17-июл.
- ↑ „Латвиан Олймпиc Атҳлетес Намед“. энг.лсм.лв (2024-йил 8-июл). Қаралди: 2024-йил 2-август.