Aglomerat
Qiyofa
Агломерат (лот. аггломеро — айқаш-уйқаш уюмланган, йиғилган) — 1) петрографияда — ҳар хил тоғ жинслари бир-бирига ёпишиб ҳосил қилган ғовак тўплам. Агломератлар сементлашганда брекнияляр, туфлар ҳосил бўлади. Лавали Агломератлар лава оқимлари ҳаракати вақтида ўта ёпишқоқ лавалар палахсалари тўпламидан иборат; 2) металлургияда — майда руда ёки кукунсимон металларни махсус машиналарда қовуштириб, ҳосил қилинган йирик бўлаклар. Қора ва рангли металлургия учун хом ашё сифатида фойдаланилади (қаранг Агломератлаш).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |