Aglomeratlash
Агломератлаш (металлургияда) — майда руда ва руда консентратларини махсус машиналарда пишириб йирик бўлаклар (агломератлар) ҳосил қилинадиган термик жараён. Машина бункерига (дўлга) майдалиги 8-10 мм гача бўлган руда, ёқилғи ва колошник (қаранг Мартен пени) кукунлари аралашмаси тўлдирилади. Аралашма бункер-дозатор орқали винтли аралаштирувчига узатилади. Аралашма махсус намлагич ёрдамида маълум даражада намлангач, конвеер лентасининг таги тешик қутисига узатилади. Бу қутига тўлдирилган аралашма горелка тагига келгач аралашма ёнади. Қутидаги температура 1100-1200° гача кўтарилади. Темир оксиднинг бир қисми ҒеО гача қайтарилгач, СиО2 билан бирикиб, тошқол (шлак) ҳосил қилади. Бу бирикма эрийди ва майда материалларни ўзаро бириктириб, агломерат ҳосил этади. Қутидаги ёқилғининг ёниши учун тагидан ҳаво бериб турилади. Ёниш маҳсулотлари вентилятор воситасида мўридан ҳавога чиқариб юборилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |