Агни - қадимги ҳинд диний эътиқодига кўра, олов маъбуди. Шунингдек, хонадон ўчоги ва қурбонлик гулхани илоҳи, ердаги маъбудларнинг раҳбари ва барча қадимги ҳинд асосий диний маросимларининг марказида турган олов тимсоли, инсонлар ва илоҳлар ўртасидаги воситачи бўлган. У кўплаб сифатларга эга. Жумладан, Джатаведас - “барча мавжудотлар билимдони”, Тану на пат - “ўзининг о’г’ли” ва б. Ведаларда унга 200 гимн бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 16.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.