Agogo
Агого (португалча: агогô)— Африкадан тарқалқан Бразилия халқ чолғу асбоби[1]. Кандомбле, капоэира, макулела ва карнавал самбада ритмик полифония яратишда асосий рол ўйнайди.
|
Ган (Гã) | |
| Тури |
Зарбли мусиқий чўгу |
|---|---|
Тузилиши
Металл кависли тутқич билан боғланган овозсиз икки, уч ёки тўртта қўнғироқчадан ясалади. Қўнғироқлар турли ўлчамда бўлганлиги учун улар турли тондаги товушларни чиқарадилар. Куй қўнғироқларни ёғоч ёки металл таёқ билан уриш (чалиш) орқали ҳосил қилинади. Ёғоч таёқлар какос ёнғоғи қобиғидан тайёрланган.
Этимологияси
Африканинг ёруба тилида агогô сўзи қўнғироқ маъносини англатади. Ёруба қабилаларига мансуб Африканинг Кету (замонавий Бенин) қироллигидан Бразилияга келган наго халқи (Наго) тилида „акокô“ сўзи соат ёки вақтни, шунингдек, ҳар қандай одам томонидан ижро этилиши мумкин бўлган металл мусиқа асбобини англатади.
Африкада тарқалиши ва номлари
Италиялик Капучин Каваззи ХВИ асрда Анголага қилган сафар ҳисоботида агого мусиқа асбобини тасвирлаб берган биринчи европалик бўлгани ҳақида ёзиб қолдирилган. Инглиз тилида „қўш қўнғироқ“ ва франсуз тилида „клоч“ деб аталадиган бу асбоб Африкада Банту қабиласи орасида кенг тарқалган. Лунда ва Чокве халқлари уни „Рубембе“ (Рубембе) деб аташади. Кабинда провинсиясида эса „Чингонго“ (Чингонго) номи билан машҳур. Бошқа халқлар орасида Банту „нгонгé“ (Нгонгê) ёки „нгонго“ (Нгонго) номи билан юритилади. Даҳомей, Нигерия ва Суданда қўш қўнғироқ „нгонго“ (Нгомбе) деб аталади [2] .
Бразилияда
Агого Бразилияга Ангола, Конго ва Мозамбиклик қуллар томонидан олиб келинган. Бразилияда агого дастлаб Пернамбукодаги Баия ва Шанго кандомблé маданий тадбирида ишлатилган. Кейинчалик у Пернамбукода „мараcату“ (португалча: Мараcату) афро-бразил ритмларида „гонгé“ (гонгуê), „ган“ (ган, гã) ёки „шере“ (херé) [2] номлари билан қўлланган.
Афро-Бразилия диний марказларида агого Ориша Огум (Ориха Огум) га тегишли бўлиб, уни „ган“ (Гã) деб аташ мумкин. Бу муқаддас обект саналиб, фойдаланишдан олдин тозалаш маросимини бажариш талаб этилади. Тозалаш маросими барглар, ўтлар, ўсимликлар, ҳайвон териси ва минераллар билан ювишдан иборат бўлиб, бу маросим руҳлар билан алмашиш учун зарур бўлган „ҳаёт кучи“ (ахе) ни олиш учун ўтказилган.
Бахияда агого ёруба халқи томонидан киритилган. Кейинчалик агого Рио-де-Жанейро макумбасида, Баия ва Рио-де-Жанейрода капоэйра ўйинида ҳамда макуладан фойдаланилган. Бундан ташқари, агого Афро-блокларда „афоше“ (афохé), шунингдек, „ижеш“ (ижехá) ва „агерé“ (агуэрê) ритмларида ҳам қўлланади [2] .
Агого ритмининг аҳамияти
Кандомблда агого ритмнинг асосий йўналишларида етакчилик қилади, атабакани (уларнинг учтаси маросимларда ҳам бор) мусиқий маконга йўналтиради ва зарбли чолғу асбоблари ансамблида " маэстро " мақомига эга. Бироқ, ҳозирги кунга қадар кандомбл мусиқаси бўйича бирон бир тадқиқот мусиқий ҳамроҳликни ташкил этишда йўналтирувчи агого ритми ва унинг маросимлар билан боғлиқлигининг аниқ таснифини кўрсатиб бера олмаган[3]. Агого садолари Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулудаги Бразилия карнавал самбаси полиритмик тузилишининг асоси бўлиб, капоэйра ва макулеле ўйининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Агого пандеира ва ликобча-пичоқ мусиқий ритм чизиғи асосини бажарувчи бўлишига қарамай, агого самба де рода ҳамроҳлигининг бир қисми ҳисобланмайди.
Замонавий рок мусиқасида
Талкинг Ҳеадс гуруҳининг асосчиси Девид Бирн агогодан албом ёзишда ва консертларида фойдаланган.
Агого Руш концертларида Нил Пиртнинг барабан солоси муҳим вазифани бажаради. Ушбу мусиқа асбобнинг садолари Каисер Чиэфснинг гуруҳининг „Аддиcтед То Другс“ „Гиёҳванд моддаларга қарам“ композициясида, шунингдек ЛCД Соундсйстемнинг „Дафт Пунк Ис Плайинг ат Мй Ҳоусе“ филмида да ҳам эшитиш мумкин.
Изоҳ
- ↑ „Статья «Бразильская музыка» в Музыкальной энциклопедии в 6 тт., 1973—1982“. 2013-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Агогô“ (пт). Диcионáрио Cраво Албин да Мúсиcа Популар Брасилеира. 2013-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-август.
- ↑ ФОНСЕCА, Эдилберо Жосé де Маcедо. „“...Дар рум ао орихá...”“ (пт) (2006). 2013-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-август.
Адабиётлар
- Гонзáлез М.Э. „Cампанас: агого, экóн й огáн“, . Инструментос де ла мúсиcа фолcлóриcо-популар де Cуба. Вол. 1. Ҳабана: Эдиториал де Cиэнcиас Соcиалес, 1997 — 94—105-бет.