Agoniya
Qiyofa
Агония (юнонча агониа — кураш), ҳолати разм — ўлим талвасаси. Унинг ўзига хос белгилари: бош мия фаолия-тининг заифланиши, хириллаш, ҳушдан кетиш, нафас олиш ва юрак уришининг бир текис бўлмаслиги, кўз қорачиғининг кенгайиши, рефлексларнинг аста-секин йўқолиши, оёқ ва баданнинг совиши, ранг бўзариши, тананинг кўкимтир тус олиши. Киши кўп қон йўқотганда, шок, асфиксия ва бошқаларда ўз вақтида те-гишли чора-тадбирлар кўрилганда уни Агония ҳолатидан қайтариш мумкин. Агонияни дастлаб юнон табиблари аниқ тасвирлаб берганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |