Agra

Агра — Ҳиндистоннинг шимолидаги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида, Жамна (Ямуна) дарёсининг ўнг соҳилида. Аҳолиси 899 минг киши (1991). Йирик темир йўл тугуни. Агра — Бомбай автомагистралининг охирги манзили. Агра ХВИИИ—ХИХ асрларда Бобурийлар қароргоҳи (пойтахти) бўлган, айниқса Акбар ва Шоҳ Жаҳон даврида равнақ топган (ХВИ—ХВИИ асрлар). Аграда ХВИ—ХВИИ асрларга доир мусулмон меъморчилигининг ажойиб ёдгорликлари сақланиб қолган. „Агра-Форт“ (ХВИ аср) қасри ва унинг ичида „Марварид маежид“ (ХВИИ аср), бир қанча саройлар бор. Агра яқинида Шоҳ Жаҳон ва унинг хотини (Мумтоз Маҳал) мақбараси — Тожмаҳал жойлашган (ХВИИ аср ўрталарида қурилган). Тожмаҳал Шарқ меъморчилигининг ажойиб намунасидир. Жоме масжид (1628), Эътимод уд-Давла мақбараси (1628) кабилар жаҳон меъморчилиги дурдоналаридан ҳисобланади. Буларни қуришда ҳинд усталари билан бирга Бухоро ва Самарқанд усталари ҳам қатнашган. ХИХ—ХХ асрларда Агра қайта тикланди. Шаҳар ташқарисидаги боғда алоҳида ансамблни ташкил этган университет биноси (1927) Ўрта Осиё меъморчилиги услубида қурилган. Агра бинолари мармарга ишланган ўйма ва қадама нақшлари, фил суягидан ишланган буюмлари билан машҳур. Агра саноати асосан кўн поябзал, озиқ-овқат, қоғоз, ойнашиша корхоналари, Ҳиндистоннинг шимолидаги энг йирик „Жонс-Милс“ йигирув комбинати, электр-техника ва бошқа корхоналардан иборат. Қўлда газлама тўқиш ва бадиий буюмлар ясаш ҳунармандчилиги тараққий этган. Аграда университет (1927) ва Маҳатма Ганди асарларининг махсус кутубхонаси бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |