Агрегат (лотинча, аггрего — бирлаштираман, улайман) — 1) техникада машина ёки машиналар мажмуининг бир хиллаштирилган, йириклаштирилган узели; алоҳида вазифаларни мустақил бажаради, ўзаро алмашинувчан бўлади, масалан, ички ёнув двигателлари, автомобилларнинг олдинги ва кетинги кўприклари, электр двигателлар, насослар ва бошқа Баъзан икки ва ундан ортиқ машиналар мажмуи ҳам агрегат деб аталади (қаранг Агрегатлаш); 2) петрография ва минералогияда — тоғ жинслари таркибидаги минераллар йиғиндиси. Доначаларининг шакли ва таркиби бўйича хилларга ҳамда сементланган, юмшоқ, ғовак, зич, сертупроқ хилларга бўлинади.

AB-2-T/230-M3 benzin-elektr bloki
45 кВА қувватга, 400/50 Гц кучланишга эга СW266/53 генератор блоки, 36 кВт (45 кВа) қувватга эга, синхрон, о'з-о'зидан қо'зг'алувчан Элмор ГCПф84c/7 генераторидан ва 1500 рпм тезликда 36,8 кВт (50 от кучи) қувватга эга Андориа ЗЕ266/53 дизел дви

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил