Агробизнес — бозор иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва унинг маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сотиш, сақлаш, тақсимлаш билан боғлиқ соҳаси. Бу атамани биринчи марта 1957-йилда америкалик тадқиқотчилар (Ж. Х. Девис, Г. А. Голдберг ва бошқалар) қўллаган. Таркиби, мақсади жиҳатидан асосан агросаноат мажмуига тўғри келади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил