Agrofirma
Агрофирма — маҳсулот ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва сотиш, хизмат кўрсатиш тизимидаги корхоналарни ягона бошқарув асосида бирлаштирган агросаноат корхонаси. Агрофирма қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнларидаги барча ишларни яхлит тизим орқали ўз вақтида мувофиқлаштириш, меҳнат унумдорлигини кўтариш, хомашёни нобуд қилишга олиб келади , шунингдек кўрилган фойда ҳисобидан йирик инвестицияларни амалга ошириш ҳамда фойдани Агрофирма таркибидаги корхоналар ўртасида тақсимлашга имконият яратади. Агрофирма маҳаллий ресурслардан унумли фойдаланишни, унинг таркибига ёрдамчи тармоқлар ва кичик корхоналар ҳам кириши мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат фармойиши билан кейинги йилларда „Бешариқ“ (Фарғона вилояти), „Оқолтин“ (Сирдарё вилояти), „Ромитан“ (Бухоро вилояти) ва бошқа Агрофирмалар ташкил этилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |