Агтелек (Барадла-Домица) — Европадаги энг йирик карст ғорларидан бири, Словакия Краси (оҳактошли плато)да жойлашган. Ғорга Словакия томондан ҳам (Домица), Венгрия томонидан ҳам (Барадла) кирилади. Умумий узунлиги 25 километр чамасида (шундан 15 км Венгрияда). Кўп сонли ер ости залларида сталактит ва сталагмитлар, кўллар, ер ости дарёлари (Стикс, Ахерон) бор. Ғор туристлар зиёрати учун жиҳозланган. Агтелекда санаторий, консерт зали ишлаб турипти.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил