Агуллар — Доғистон Республикасининг жануби-шарқидаги баланд тоғли туманларда яшовчи халқ; қарийб 14 минг киши; МДҲда жами 19 минг киши (1992). Агул тили Кавказ тиллари оиласининг Доғистон гуруҳига киради. Агул тилида сўзлашади. Диндорлари — мусулмон-суннийлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил