Аҳлу-с-Суффа (араб. - суффа аҳли) - илк ислом даврида Муҳаммад (с.а.в.)нинг Мадинаи Мунавварадаги масжидлари супаларида яшаган бечораҳол саҳобалар. Уларнинг уй-жойи, мол-дунёси ва аҳли-оиласи бўлмаган. Аҳлу-с-Суффа доимо Аллоҳга таваккул қилиб яшарди. Ейиш, ичиш ва кийинишлари мусулмонлардан тушадиган садақалар эвазига бўларди. О'злари ҳам исломни тарқатиш йўлида тарғибот ишларини олиб борардилар. Улар илм олиш, Пайг'амбар (с.а.в.) дан ҳадис эшитишга зо'р берганлардир. Бу камбағаллар ва бечораҳоллар, ривоят қилинишича, кейинчалик сўфий ақидада тақводорлик, художўйлик, зоҳидлик, таркидунёчилик тимсолларига айландилар. Муҳаммад (с.а.в.) ҳам Аҳлу-с-Суффа билан узоқ суҳбатлар қуришни хуш кўрганлар, уларнинг ташвишларидан огоҳ бўлиб туришни одат қилганлар. “Суфий”, “Тасаввуф” сўзларининг келиб чиқишини ба’зан Аҳлу-с-Суффа номи билан боғлайдилар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 61.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.