Ahmad Muhammad Shokir
Аҳмад Муҳаммад Шокир (арабча: أحمد محمد شاكر; романизация:Аḥмад Муḥаммад Шāкир) (1892-йил 29-январ, Қоҳира — 1958-йил 14-июн) мисрлик ҳадисшунос. У Ал-Азҳар университетининг ислом олими[2][3] Муҳаммад Шокир ибн Аҳмаднинг ўғли, ҳамда ёзувчи ва журналист Маҳмуд Муҳаммад Шокирнинг акаси ҳисобланади[4].
Аҳмад Муҳаммад Шокир | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 29-январ 1892-йил |
| Вафоти |
14-июн 1958-йил (66 ёшда) |
| Дини | Ислом |
| Миллати | мисрлик |
| Мазҳаб | Сунний |
| Юриспруденсия | Ҳанафий |
Муҳаррир сифатида Шокирнинг Қоҳира асари 1937-йилдан бошлаб ёзилга бўлиб, 5 жилддан иборат. Унда Саҳиҳи Термизий учун арабча ҳадис матнининг стандарт долзарб таснифини тақдим этилган. Асар нашриётлар томонидан бир неча маротаба қайта нашр этилди[5].
Эгаллаган лавозимлари
Аҳмад Муҳаммад Шокир Ал-Азҳар университетини тугатган, ҳамда мазкур даргоҳда ишлаган ва 1951-йилда нафақага чиққан. У Қоҳирадаги Олий шариат суди раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ишлари
- ал-Баис ал-Ҳатис: Ибн Касирнинг Ихтисор 'Улум ал-Ҳадис асарига изоҳи, ҳадис терминологиясида Муқаддиманинг қисқартмаси.
- Муснад Аҳмад ибн Ҳанбал: Аҳмад ибн Ҳанбалнинг катта ҳадислар тўпламининг тахминан учдан бир қисмига берилган изоҳлари
- Жами' ал-Байён, одатда Тафсир ат-Табарий деб ҳам аталади: Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг Қур’он тафсирига изоҳлари; (тўлиқсиз)
- Сунан ат-Термизий: унинг ушбу ҳадислар тўпламининг тахминан учдан бир қисмига изоҳлар келтирилган
- ал-Муҳалла: Ибн Ҳазмнинг фиқҳ китобига изоҳлар
- ал-Ақида ат-Таҳовийя: Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Таҳовийнинг машҳур сунний ақида китобига таҳрир ва изоҳлар
- Умда тафсир: Тафсир ибн Касирнинг қисқартмаси; (тўлиқсиз)
Манбалар
- ↑ ибн Абд ал-Азиз ибн Ҳаммад ал-Ақл, Абдурраҳман „Ал-Устадҳун Ал-Имам Ҳужжат ал-Ислам Ас-Саййид Муҳаммад Рашид Рида“, . Жамҳарат Мақалат Алламаҳ Ас-Шайкҳ Аҳмад Муҳаммад Шакир. Дар ал-Риядҳ, 2005 — 653-бет.
- ↑ Мооса, Эбраҳим (1998). "Шайкҳ Аḥмад Шāкир анд тҳе Адоптион оф а Сcиэнтифиcаллй-Басед Лунар Cалендар". Исламиc Лаw анд Соcиэтй 5 (1): 57–89. дои:10.1163/1568519982599599. ИССН 0928-9380. ҳттп://www.жстор.орг/стабле/3399353. Қаралди: 11 Жулй 2021.Аҳмад Муҳаммад Шокир]]
- ↑ Шаҳам, Рон (1999). "Ан Эгйптиан Жудге ин а Период оф Чанге: Қāḍī Аḥмад Муḥаммад Шāкир, 1892-1958". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 119 (3): 440–455. дои:10.2307/605935. ИССН 0003-0279. ҳттпс://дои.орг/10.2307/605935. Қаралди: 11 Жулй 2021.Аҳмад Муҳаммад Шокир]]
- ↑ Жуйнболл, Гуалтҳерус Ҳ. А. (1 Жануарй 1972). "Аҳмад Муҳаммад Шāкир (1892—1958) анд ҳис эдитион оф Ибн Ҳанбал'с Муснад". Дер Ислам 49 (2): 221–247. дои:10.1515/ислм.1972.49.2.221. ҳттпс://дои.орг/10.1515/ислм.1972.49.2.221. Қаралди: 11 Жулй 2021.Аҳмад Муҳаммад Шокир]]
- ↑ Ҳадитҳ анд тҳе Қуран, Энcйcлопедиа оф тҳе Қуран, Брилл
Ҳаволалар
- Аҳмад Шакернинг исламонлине.нетдаги профили (арабча)