Аҳмаджон Мусаев (12-январ 1959-йил) собиқ ўзбек футболчиси ва ҳозирда мураббий. Ўзбекистон У-20 жамоасини ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2013 мусбоқасига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.

Аҳмаджон Мусаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аҳмаджон Расулович Мусаев
Таваллуд санаси 1959-йил 12-январ (1959-01-12) (67 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР СССР
Амплуаси Ҳимоячи / Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1978—1980 Пахтакор - (-)
1980 Шаҳрихон 14 (0)
1981 Старт 34 (1)
1982—1984 Зарафшон 85 (6)
1985 Наримановец 18 (0)
1986—1989 Трактор 91 (4)
1990 Геолог 21 (1)
1990 Трактор 1 (0)
1991 Тўрткўлчи 24 (2)
1991 Шаҳрихон 10 (1)
1992 Диёнат - (1)
Бошқарган клублари
2011-2013 Ўзбекистон У-20
2014-2016 Ўзбекистон У-17
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Аҳмаджон Мусаев Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибида катталар сафида ўз дебютини амалга оширмаган бўлсада 1978-йилдан асосий жамоа билан бирга машғулотлар олиб борган ва ўринбосарлар таркибида тўп сурган. 1979-йил „Пахтакор“ жамоаси билан юз берган воқеалардан сўнг, СССРнинг бошқа минтақаларидан бир неча футболчилар „Пахтакор“ жамоаси сафига ўтди. Рақобатнинг ошиши натижасида 1980-йилги мавсумда Андижоннинг „Шаҳрихончи“ клуби таркибига ўтди. 1981-йилги мавсумда Тошкентнинг „Старт“ жамоаси таркибига ўтди. Шунингдек кейинчалик Навоийнинг „Зарафшон“, Хоразмнинг „Наримановец“, Тошкентнинг „Трактор“[1] Қаршининг „Насаф“ (ўша даврларда Геолог), Қорақалпоғистоннинг „Тўрткўлчи“ Ва Тошкент шаҳрининг „Диёнат“ жамоаларида тўп сурди.

Мураббийлик фаолияти

Мураббийлик фаолиятида асосан ёшлар жамоалари билан иш олиб борди.[2][3] Булардан энг муваффақиятларидан бири Ўзбекистон У-20 жамоасини ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2013 мусбоқасига олиб чиққани бўлди.[4]

Манбалар

  1. ↑ „Игроки футбольного клуба «Трактор» Ташкент“. 2023-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.
  2. ↑ „Аҳмаджон Мусаев “Локо”дан кетди“. 2023-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.
  3. ↑ „Ўзбекистон У-17 Хитойдаги мусобақада Эронга ҳам мағлуб бўлди“. 2023-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.
  4. ↑ „Орадан беш йил ўтиб: улар ҳозир қаерда?“. 2023-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.

Ҳаволалар