Аҳмаднагар — Ҳиндистон ғарбидаги шаҳар, Маҳараштра штатида. Сина дарёси соҳилида. Аҳмаднагар стансияси. Аҳолиси – 200 мингдан зиёд (1990-йил). Пахта тозалаш, ип-газлама, трикотаж, кўн-тери саноати корхоналари бор. Шаҳарга Бағманийлар султонининг волийси Малик Аҳмад томонидан 1494-йил асос солинган ва Аҳмаднагар давлатининг пойтахти, 1636-йилдан Бобурийлар салтанати таркибида бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил