Аҳмет Алтан (туркча: Аҳмет Алтан) — 1950-йил 2-мартда туғилган турк ёзувчиси ва журналисти[1].

Аҳмет Алтан
Асл исми туркча: Аҳмет Алтанр
Таваллуди 2-март 1950-йил
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия
Жанр Романнавис
Мукофотлари Юнус Нади мукофоти

Аҳмет Алтан 1980-йилларда Туркияда асарлари энг кўп ўқилган ёзувчилардан бири ҳисобланади. Теҳликели Масаллар, Кıлıç Ярасı Гиби, Алдатмак асарлари энг кўп машҳур асарлардан ҳисобланади. Аҳмет Алтан узоқ йиллар телерадиокомпанияда журналист бўлиб мухбирликдан бош муҳарриргача бўлган турли лавозимларда ишлаган. „Тараф“ газетасининг бош муҳаррири бўлиб ҳам ишлаган. У 2016-йил 15-июлда Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ҳибсга олинган ва суд жараёнида оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳаёти ва ижоди

1950-йилда таваллуд топган Аҳмет Алтаннинг онаси Кериме Алтан ва дадаси журналист Çэтин Алтандир. Алтанлар 1959-йилда оиласи биланИстанбулга кўчиб келишган. Алтан ўрта таълимни турли мактабларда давом эттирган. Бир мунча вақт Роберт коллежида ўқиганидан сўнг, у Анқара коллежида ётиб ўқиди. Ўрта мактабни 1970-йили Истанбул маданият коллежида тамомлаган. У лицейда ўқиб юрган вақтида, 18 ёшида турмуш қурди. У 1972-йилда қиз, 1980-йилда ўғил фарзандли бўлди[2]. У бир муддат Яқин Шарқ Техника университетида таҳсил олган. 1981-йили Истанбул университетининг иқтисод факултетини тамомлаб, журналистика билан шуғуллана бошлаган.

Журналистик фаолияти

Аҳмет Алтан журналистлик фаолиятини Ҳüрриет газетасида тунги мухбир сифатида бошлаган. Кейинчалик худди шу газетада бош мухбир, хорижий янгиликлар муҳаррири ва шарҳловчиси бўлиб ишлаган[3]. У кўп йиллар мобайнида Гüнеş, Миллиет ва Ени Йüзйıл газеталарида шарҳловчи бўлиб ишлади. У Миллиет газетасида ишлаётганида газетада курдлар кўпчиликни ташкил этувчи хаёлий „курд“ мамлакати ҳақида сўз юритилган мақола сабаб ишдан бўшатилган[4].

2007-йилда Тараф газетасининг асосчиси бўлган Алтан, Алев Эр билан бирга ушбу газета бош муҳаррири лавозимини эгаллади. Алев Эр бош муҳаррирликдан кетганидан кейин газетанинг бош муҳаррири лавозимини мустақил бошқаришда давом этди. У газетанинг „Қум соати“ рукнида шарҳловчи сифатида мақолалар ёзган. 2008-йил сентябрида у газетанинг арман геноциди қурбонларига бағишлаган рукни туфайли туркликни ҳақорат қилишда айбланди. 2009-йилда „Тараф“ газетаси Леипзиг Банк Медиа Фоундатион томонидан бериладиган дунёдаги энг нуфузли матбуот мукофотларидан бири — „Оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва келажаги“ мукофотига[5], 2011-йилда Халқаро Ҳрант Динк Жамғармаси томонидан эркин ва адолатли дунё учун меҳнат қилаётган, илҳом ва умид нури бўлганларга бериладиган Ҳрант Динк Тинчлик мукофотига лойиқ деб топилди[6]. Алтан 2012-йил декабр ойида Ясемин Çонгар билан бирга Тараф газетасидаги лавозимидан истеъфога чиқди[7].

У Тараф газетасидаги фаолиятини тугатгандан кейин 2015-йилгача романлар ёзди. У 2015-йил 7-октябрда журналистикага қайтди Ҳабердар газетаси учун ёзишни бошлади[8].

Телевизион дастурлардаги фаолияти

Аҳмет Алтан ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталарида Неше Дüзел билан биргаликда Стар ТВда „Қизил ўриндиқ“ мунозара дастурини тайёрлади ва томашабинларга тақдим этди.

Романнавислиги

Унинг илк адабий асари „Палтоли Дон Кихот“ номли икки кишилик песа эди. Аҳмет Алтан 1982-йилдан роман ва очеркларини нашр эттирган. У ўзининг „Дöрт Мевсим Сонбаҳар“ номли биринчи романида постмодернистик унсурлардан фойдаланган ва уни метафиксацион услубда ёзган. Адибнинг ушбу романи Академия китоб дўкони романи бош мукофотига лойиқ деб топилди.

1985-йилда Алтаннинг иккинчи романи „Судаки из“ (Сувдаги из) нашр этилди. Жуда кўп сотилган ва танқидларга сазовор бўлган роман нашр этилганидан тўққиз ой ўтгач, одобсиз ёзилган дея иддао қилинди ва сотилган китоблар қайта йиғиб олина бошланди. Икки йиллик суд жараёнидан сўнг икки ярим саҳифадан иборат бўлим одобсиз мазмунда эканлиги айтилди ва ушбу саҳифалар йўқ қилиниши кераклиги белгиланди. Китобнинг одобсиз қисмлари қора лента билан ёпилди ва суд қарори билан номақбул деб топилган қисмлар китоб бошига қўшилган ҳолда қайта нашр этилди.

1991-йилда Аҳмет Алтан ўзининг учинчи „Ялнıзлığıн Öзел Тариҳи“ романини чоп эттирди. У ўзининг биринчи романида қўллаган метафантастиканинг турли суб-техникаларини тўртинчи „Теҳликели Масаллар“ (Хавфли эртаклар) романида ҳам қўллаган[9]. Эски севгилиси билан ва янги севгилиси ўртасида иккиланиб юрадиган ёлғиз одам ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу роман йилнинг энг кўп ўқилган романларидан бирига айланди.

Адибнинг 1998-йилда нашр эттирилган бешинчи романи „Кıлıç Ярасı Гиби“ Юнус Нади мукофотига лойиқ деб топилди. „Кıлıç Ярасı Гиби“ романининг давоми деб айтилиши мумкин бўлган „İсян Гüнлеринде Аşк“ олтинчи романи 2001-йилда чоп этилган. Бу икки романда Абдулҳамид ИИ давридаги бошқарув ёндашуви ва Иттифоқ ва Теракки жамияти фаолияти кенг ёритиб берилган[10][11]. Бу романдан сўнг, Алтаннинг „Кристал Денизалтı“, „Ве Кıрар Гöğсüне Бастıрıркен“ номли китобларини, шунингдек, „Алдатмак“ ва „Эн Узун Геcе“ номли романларини чоп эттирди. Бир аёлнинг эрига хиёнат қилаётган деярли ҳар бир онини тасвирлаб берган „Алдатмак“ романи беш кунда юз минг нусхада сотилди[12].

Романнависликдаги узоқ танаффусдан сўнг, Аҳмет Алтан 2012-йилда Тараф газетасидан истефога чиққандан кейин, яна роман ёзишга ва ижодга қайтди[13]. Охирги ёзган романи „Эн Узун Геcе“дан саккиз йил ўтиб, 2015-йилда „Сон Оюн“ романини чоп эттирди. Ушбу романнинг қаҳрамони ҳам узун вақтдан бери роман ёзамаган романнавис эди[14]. Икки йил ўтиб нашр эттирган „Öлмек Колайдıр Севмектен“ романида 1912-1913-йиллар оралиғида Усмонлилар империясида олти ой ичида содир бўлган воқеаларни бир оила аъзосининг хотираларидан келиб чиқиб сўзлаб берди[15].

Шахсий ҳаёти

Аҳмет Алтан ёзувчи ва собиқ депутат Çэтин Алтаннинг ўғли ҳамда Истанбул университетининг иқтисод профессори, ёзувчи Меҳмет Алтаннинг акаси. Унинг Сенем Алтан ва Керем Алтан исмли фарзандлари бор.

Даъволар

1995-йил 17-апрелда Миллиет газетасида чоп этилган „Атакурт“ сарлавҳали мақоласи учун Давлат хавфсизлик суди томонидан судланган Алтан, 1 йил 8 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган[16][17][18].

2012-йилнинг 4-январида Робоски қирғини ҳақида ёзган мақоласи билан Бош вазир Реcеп Таййип Эрдоğанни матбуот орқали ҳақорат қилгани учун 1 йил 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилиган[19][20].

2015-йилнинг 2-сентябр куни Алтанга нисбатан „Саманёлу Ҳабер“ каналида иштирок этган бир дастурдаги чиқишлари учун „Президент, ҳукумат, давлат амалдорларини ҳақорат қилиш, жамоатчиликни нафрат ва адоватга чорлаш“ айби билан тергов бошланган[21].

Аҳмет Алтан ва унинг укаси Меҳмет Алтан 2016-йил 10-сентябр куни эрталаб 2016-йил 15-июлда Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин бошланган тергов доирасида қўлга олинган. Ака-ука Алтан ва Назли Илıжакнинг 2016-йил 14-июлда (тўнтаришдан бир кун олдин) кўрсатган телекўрсатувида „сублиминал тўнтариш хабари“ берганликлари учун қўлга олингани билдирилди. Шу билан бирга, Аҳмет Алтан давлат тўнтаришини олдиндан билганликда айбланди[22].

Алтаннинг баяноти ҳибсга олинганидан 12 кун ўтиб олинган. Дастлаб у полиция бўлимида берилган саволларга жавоб бермаган ва прокуратурада баёнот беришини билдирган. Ака-ука Алтанларнинг адвокатлари билан Адлия биносида бўлган ҲДП депутати Гаро Пайлан, адвокатлар хабардор қилинмасдан туриб Алтанлар ҳақидаги ҳукмнинг Сабаҳ газетасининг интернет саҳифасида чоп этилишига муносабат билдирган. Ҳукм чиқарилгач, Аҳмет Алтан суд назорати шарти билан судгача озод қилинди, лекин унинг укаси Меҳмет Алтан ҳибсга олинди[23].

Озодликка чиққанидан кейин 24 соат ўтмай, Бош прокуратуранинг эътирозига кўра, 1-жиноий ишлар бўйича Тинчлик судяси томонидан ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилди. У "ФЕТО аъзоси" ва "„ҳукуматни ағдаришга уриниш“ айблари билан ҳибсга олинган[24].

2019-йил 4-ноябр куни Истанбул 6-Оғир жиноят судининг қарори билан „ФЕТО террор ташкилотига ёрдам берганлик“ айби билан 10 йил 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва шартли равишда суд назорати остида озод қилинган[25]. 2019-йил 12-ноябр куни қайтадан қамоққа олинди[26]. 2021-йил 14-апрелда 4 йил 7 ой қолган Силиври қамоқхонасидан озод қилинди[27].

Манбалар

  1. ↑ Вели, Уğур „Попüлер Эдебиятıн Сöйлеми: Аҳмет Алтан’ıн Алдатмак Адлı Романıнıн Попüлер Эдебият Теорисийле İнcеленмеси“. İстанбул Üниверситеси, Эдебият Факüлтеси, Тüрк Дили ве Эдебиятı Дергиси, Сайı: 38 Йıл: 2008. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Бир заманлар битиримди“. Ҳüрриет газетеси Келебек эки. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Аҳмет Алтан: Бен эş генел яйıн йöнетмени деğилим“. Медиcаcат.cом 5 Касıм 2007. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Öзгüрлüк öдüлü Тараф’а“. 8 эйлüл 2009да асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Леипзиг Öзгüрлüк Öдüлü Аҳмет Алтан'ıн (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-02-01 санасида архивланган). CНН Тüрк. 10 Эйлüл 2009. Эн сон 21 Эйлüл 2015 тариҳинде эриşилди.
  6. ↑ „Арşивленмиş копя“. 30 оcак 2012да асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Тараф Газетеси'нде şок истифалар“. ҳабер.мйнет.cом. 14 аралıк 2012да асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „7 Эким 2015 Заман ҳабери: Аҳмет Алтан'ıн кöşэ язıсı ТТ олду“. 15 оcак 2016да асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ Ҳакан, Сазек „Тüрк Романıнда Постмодернист Йöнтемлер ве Йöнелимлер“. Ҳеcе дергиси, 2002. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ Мустафа, Йиğитоğлу „Öлмек Колайдıр Севмектен“. Мунзур Üниверситеси Сосял Билимлер Дергиси (МÜСБİД) Cилт: 4, Сайı: 6, Йıл: 2015. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Мустафа, Йиğитоğлу „Аҳмет алтан'ıн Üç Романıдна Султан ИИ. Абдüлҳамит'ин Мизаcıна Даир Теспитлер“. Улусларарасı Тüркçэ Эдебият Кüлтüр Эğитим Дергиси Сайı: 5/1, Йıл :2016. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ Пакизе, Суда „Кıсканçлıк ве Аҳмет Алтан“. Радикал газетеси, 29 Эйлüл 2002. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ „Аҳмет Алтан'дан мüтҳиş бир реко“. İлкҳабер.cом, 2 Нисан 2013. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ Берк, Öзлер „Газетеcи Аҳмет Алтан’ла романcı Аҳмет Алтан’ıн Тüркие алегориси üзеринден ҳесаплаşмасı“. т24.cом.тр ситеси, 13 Касıм 2016. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  15. ↑ „Аҳмет Алтан’дан ени роман: Öлмек Колайдıр Севмектен“. тт24.cом.тр ситеси, 5 Март 2015. 22 март 2021да асл нусхадан архивланган.
  16. ↑ „Миллиет - 17 Нисан 1995 - МİЛЛİЕТ ГАЗЕТЕ АРŞİВİ“. газетеарсиви.миллиет.cом.тр. 24 эким 2020да асл нусхадан архивланган.
  17. ↑ „Миллиет - 19 Эким 1995 - МİЛЛİЕТ ГАЗЕТЕ АРŞİВİ“. газетеарсиви.миллиет.cом.тр. 21 эким 2020да асл нусхадан архивланган.
  18. ↑ "Аҳмет Алтан Язıсıна "Атакüрт" Баşлığıнı Аттığıнда" (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-09 санасида архивланган). Бианет. 17 Аралıк 2014. Эн сон 21 Эйлüл 2015 тариҳинде эриşилди.
  19. ↑ "Девлет ярдакçıлığı ве аҳлак" (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-12 санасида архивланган). Тараф. 4 Оcак 2012. Эн сон 21 Эйлüл 2015 тариҳинде эриşилди.
  20. ↑ "Алтан'а Эрдоğан'а ҳакареттен маҳкумиет!" (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-08 санасида архивланган). Радикал. 18 Теммуз 2013. Эн сон 21 Эйлüл 2015 тариҳинде эриşилди.
  21. ↑ ‘Ердоğан’а ҳакарет’те бугüн: ‘Ҳавуз’ун ҳедеф гöстердиğи Аҳмет Алтан’а соруşтурма (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-23 санасида архивланган). Дикен. 20 Эйлüл 2015. Эн сон 21 Эйлüл 2015 тариҳинде эриşилди.
  22. ↑ „Аҳмет Алтан ве Меҳмет Алтан гöзалтıна алıндı!“. Т24 газетеси. 10 эйлüл 2016да асл нусхадан архивланган.
  23. ↑ „ҲДП’ли Пайлан: Савcıнıн капıсıндайıз; бизим ҳаберимиз ёк, Сабаҳ Алтанлара тутуклама истемини ҳабер геçиёр!“. 22 эйлüл 2016да асл нусхадан архивланган.
  24. ↑ „Аҳмет Алтан ФЕТÖ соруşтурмасıнда тутукландı“. 25 эйлüл 2016да асл нусхадан архивланган.
  25. ↑ „Аҳмет Алтан ве Назлı Илıcак иçин таҳлие карарı“. Газете Дувар. 4 касıм 2019да асл нусхадан архивланган.
  26. ↑ „Арşивленмиş копя“. 30 касıм 2019да асл нусхадан архивланган.
  27. ↑ „Яргıтай, ФЕТÖ'е ярдıмдан cеза алан Аҳмет Алтан ве Назлı Илıcак ҳаккıндаки карарı бозду“. www.аа.cом.тр. 14 нисан 2021да асл нусхадан архивланган.