Ahroriy
Аҳрорий, Хўжа Аҳрорий — халқ селексиясида яратилган эртапишар ўрик нави. Дарахти кучли ўсади, кенг шох-шаббали, шохланиши ўртача, барги йирик, си Ирак тукли ва учли. Гули ўртача, оқ. Меваси йирик (40- 45 г), оч сариқ, қизил, баъзан зарғалдоқ, эти қалин, сершира (12,3% га қадар қанд, 0,8% кислота бор), эти данагидан яхши ажралмайди. Мағзи ширин. Шўрланган ва ер ости сувлари юзароқ жойларда ҳам ўсади. Совуққа чидамли. Кўчати экилганидан кейин 5-6- йили ҳосилга киради. 20-25 ёшида 60-70 кг мева беради. Меваси июннинг ўрталарида пишади ва тез тўкилиб кетади. Ҳўллигида истеъмол этилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |