Aioli
|
Каталония ва Ўрта ер денгизи ошхонасининг Миллий таомлар рўйҳатига киритилган | |
| Миллий ошхона |
|
|---|---|
| Асосий компонентлари |
Саримсоқ Зайтун ёғи |

Аиоли (франсузча: аïоли, ёки ʻʻалл-и-олиʻʻ, яъни „саримсоқ ва зайтун мойи“) — саримсоқ ва зайтун мойидан тайёрланган соус.
Ушбу соус Ўрта ер денгизи шимолий қирғоғи - Испаниядан то Италиягача бўлган ҳудудларда жуда машҳур. Унинг турли хил кўринишларда тайёрланадиган усуллари мавжуд. Мисол учун унинг битта турида тухум (фақат сариғи ёки фақат оқ суюқлик қисми), лимон шарбати, сув ҳамда хантал қўшилади. Каталония ҳудудларида эса уни тайёрлаш учун нокдан ҳам фойдаланилади.
Ўрта ер денгизи ошхонасида аиоли одатда денгиз маҳсулотлари, балиқли шўрвалар, қовурилган товуқ гўшти ҳамда крутонлар билан дастурхонга тортилади. Каталония ошхонасида эса у грилда қовурилган қўзичоқ ва сабзавотлар, шунингдек, паэлла (гуруч, зайтун мойи ва гўшт ёки денгиз маҳсулотлари билан пишириладиган испан миллий таоми) билан бирга исте’мол қилинади. Одатда аиоли хона ҳароратида тиндириш учун қўйиб қўйилади.
Провансда (Франсиянинг жануби-шарқидаги тарихий вилоят бўлиб, ҳозир Прованс-Алпес-Кот-д’Азур минтақасининг бир қисми) қайнатилган сабзавотлар (одатда сабзи, картошка ва ловия дуккаклари), қайнатилган балиқ (янги ёки тузланган треска балиғи) ҳамда қайнатилган тухумлардан иборат, аиоли соуси билан тортиладиган тўлиқ таом номи ҳисобланади. Франсияда эса аиоли кўпинча қайнатилган қисқичбақалар ва денгиз шиллиққуртлари билан бирга денгиз маҳсулотлари ассортиси тарзида тортилади.
Оддий аиоли — саримсоқни яхшилаб майдалаш ва унга оз-оздан кам миқдорда зайтун мойини қўшиш орқали тайёрланади ва натижада хуштаъм ва ёқимли қайла пайдо бўлади[1].
Манбалар
- ↑ Соус аёли (салатная заправка). Астрология и кулинария. Астрология для гурманов, или Кулинарниэ ресепти для каждого знака зодиака. Сидни Омарр, Майк Рой. ИСБН 5457034763, 9785457034761
Адабиётлар
- Чарлес Синcлаир. аиоли // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 10. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.
- Эрҳард Горйс. Аïоли // Дас неуэ Кüченлехикон. Вон Ааченер Принтен бис Зwисченриппенстücк. — Мüнчен: Деуцчер Тасченбуч Верлаг, 1997. — С. 13. — 599 С. — ИСБН 3-423-36008-9.