Air 2000
| Файл:Аир 2000 лого неw.пнг | |||||||
| |||||||
| Ташкил топган | 1987-йил | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Тугатилган амалиётлари | 2004-йил | ||||||
| База аэропорти | Манчестер Аирпорти | ||||||
| Ҳаво тугуни | |||||||
| Парк ҳудуди | 28 | ||||||
| Бош қароргоҳи |
| ||||||
| Сайти | ҳттп://www.аир2000.cом | ||||||


Аир 2000 — штаб-квартираси Манчестерда жойлашган собиқ чартер авиакомпанияси бўлиб, 1987-йилдан 2004-йилгача Буюк Британияда йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритган.
2004-йилда компания номи Фирст Чоиcе Аирwайс га ўзгартирилган ва 2008-йилда ТУИ Травел ПЛC ва „Фирст Чоиcе Ҳолидайс ПЛC“ сайёҳлик операторлари қўшилиши туфайли Тҳомсонфлй авиакомпанияси билан бирлашди ва дунёдаги энг йирик Тҳомсон Аирwайс чартер ташувчисини ташкил қилди.
Аир 2000 нинг уй порти ва унинг асосий транзит маркази (ҳаво тугини) Манчестер аэропорти ҳисобланган, Лондон-Гатвик ва Глазго (Шотландия) аэропортлари қўшимча марказлар сифатида ишлатилган.
Тарихи
Аир 2000 1987-йил бошида Британиянинг Оwнерс Аброад Гроуп хусусий фирмаси томонидан ташкил этилган ва ўша йилнинг 11-апрелида иккита Боэинг 757 самолётларида чартер рейсларини амалга ошира бошлаган. Бир йил ўтгач, лайнерлар сони икки баравар кўпайган, ташувчининг асосий аэропорти Шотландиядаги Глазго халқаро аэропорти бўлган. 1988-йилда Канадада Аир 2000 Аирлине шо''ба авиакомпанияси ташкил этилган, у Канада ҳукумати томонидан оператор лицензияси олиб қўйкунига қадар бир неча кун ишлаган. Кейинчалик бу ташувчи мустақил компанияга айланган ва Канада 3000 бренди остида танилган.
1988/1989-йилги қиш мавсумида Аир 2000 Момбаса (Кения) га биринчи узоқ масофали йўналишни ёлга қўйди. Бир нечта Боэинг 757 самолётлари узоқ тўхтовсиз парвозлар учун қайта жиҳозланди ва 1989-йилда Қўшма Штатлар аэропортларига парвозлар амалга ошириш ёлга қўйилди. 1992-йилда авиакомпания Буюк Британия фуқаро авиацияси маъмуриятидан режалаштирилган рейсларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олди, кейинги йили Лондон Гатwиcк аэропортидан Пафос халқаро аэропортига (Кипр) биринчи доимий йўналиш жорий этилди.
1998-йилда Фирст Чоиcе[1][2] сайёҳлик холдинги рақобатчиси Унижет ва Леисуре Интернатионал Аирwайс шўба корхонаси билан ютиб юборди, унинг самолётлари кейинчалик Аир 2000 ливреясига қайта бўялган.
2004-йилда Аир 2000 ўзининг расмий номини Фирст Чоиcе Аирwайс га ўзгартирди.
Флот
2004-йил март ҳолатига кўра Аир 2000 флоти қуйидаги самолётлардан иборат эди[3][4]
| Самолёт тури | Хизматда | Буюртма қилинган | Йўловчилар сиғими |
| Аирбус А320-214 | 5 | 0 | 180 |
| Аирбус А321-211 | 3 | 0 | 218 |
| Боэинг 757-200 | 14 | 0 | 233 |
| Боэинг 767-300ЭР | 6 | 0 | 258 |
| Жами | 28 |
Манбалар
- ↑ "Ҳоме." Фирст Чоиcе Аирwайс. 4 Марч 2007. Ретриэвед он 4 Жануарй 2011. „Фирст Чоиcе Ҳолидайс ПЛC. Фирст Чоиcе Ҳоусе, Лондон Роад, Cраwлей, Wест Суссех, РҲ10 9ГХ“
- ↑ Кеня Газетте. Говернмент оф Кеня. 12 Май 2006. Вол. 108, Но. 33. п. 990. Ретриэвед фром Гоогле Боокс он 4 Жануарй 2011. „Фирст Чоиcе Аирwайс Лимитед, Фирст Чоиcе Ҳоусе, Лондон Роад, Cраwлей, Wест Суссех, РҲ10 9ГК, Энгланд“
- ↑ „Аирcрафт регистратион - УК Cивил Авиатион Аутҳоритй“. Cаа.cо.ук. Қаралди: 9-ноябр 2018-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Фирст Чоиcе Аирwайс Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. Планеспоттерс.нет. Қаралди: 26-феврал 2022-йил.
Ҳаволалар
- Аир 2000 расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 16-май 2008-йил санасида архивланган)