АИРДО Cо., Лтд. (японча: 株式会社エアドゥ, Кабушики-гаиша Эа Ду?), Илгари Ҳоккаидо Интернатионал Аирлинес (японча: 北海道国際航空株式会社, Ҳоккаидō Кокусаи Кōкū Кабушики-гаиша?) номи остида фаолият юритган — Япониянинг минтақавий авиакомпанияси штаб-квартираси Саппорода (Хоккайдо) жойлашган бўлиб, Алл Ниппон Аирwайс магистрал авиакомпанияси билан ҳамкорликда Хонсю ва Хоккайдо ороллари ўртасида режалаштирилган рейсларни амалга оширади.

Аир До
エア・ドゥ
Эа Ду
ИАТА ИCАО Идентификатори
ҲД АДО АИР ДО
Ташкил топган 1996-йил 11-ноябр
Бошланган амалиётлари 1998-йил 20-декабр
Ҳаво тугуни
Парк ҳудуди 14
Бош қароргоҳи Yaponiya Саппоро (Хоккайдо), Япония
Муҳим шахслар Сусуми Кусано (Президент)
Йиллик даромади Decrease ¥49 млрд (2014)[1]
Сайти ҳттп://www.аирдо.жп/
Аир До штаб-квартираси жойлашган Тҳе Оак Саппоро Буилдинг бош офиси (Саппоро)

Тарихи

Хоккайдо халқаро авиакомпанияси 1996-йилда тадбиркор Ҳамада Теруо томонидан Япония ҳукумати ички йўналишларда тижорат ҳаво қатновини тартибга солишни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан кўп ўтмай ташкил этилган бўлиб, компанияларга ушбу йўналишларда ўз чипталари нархини белгилаш имконини берган. Ҳамада Хоккайдо ва Токио шаҳарлари ўртасида режалаштирилган рейсларда магистрал ташувчилар (Алл Ниппон Аирwайс, Жапан Аирлинес ва Жапан Аир Сйстем) билан рақобат қилаоладигон арзон авиакомпания яратишдан манфаатдор бўлган бошқа 29 инвесторларни жалб қилган. Қўшимча сармоя Кёcера, Токио Марине &амп; Фире Инсуранcе, Ҳоккаидо Элеcтриc Поwер Cомпанй ва мамлакат пойтахтига борадиган йўналишларда аҳоли учун чипталар нархини пасайтиришдан манфаатдор Хоккайдо маҳаллий ҳукуматидан ҳам келиб тушган.

2012-йил 1-октябрда авиакомпания ўз номини расмий равишда Ҳоккаидо Интернатионал Аирлинес Cо., Лтд дан " „АИРДО Cо., Лтд“ га ўзгартирди[2].

2015-йил январ ойида давлат авиация регуляторининг буйруғига биноан Аир До энг кам даромадли Ниигата, Тояма, Фукусима ва Комацуга йўналишларни ёпди[3].

Корпоратив маълумотлар

Авиакомпаниянинг бош офиси Оак Саппоро Буилдинг (японча: オーク札幌ビル, 'Ōку Саппоро Биру'?) бизнес марказида жойлашган (Саппоро).

2019-йил 27-июндан бошлаб Аир До Cо., Лтд Сусуми Кусано президент этиб сайланган[4].

Йўналиш тармоғи

2020-йил август ойида Аир До маршрут тармоғига қуйидаги йўналишлардан иборат эди[5][6]:

Минтақа Шаҳар Аэропорт Манбалар
Хоккайдо Асаҳикава Асаҳикава аэропорти
Ҳакодате Ҳакодате аэропорти
Комацу Комацу аэропорти [3]
Куширо Куширо аэропорти
Ниигата Ниигата аэропорти [3]
Саппоро Янги Читосе аэропорти
Обиҳиро Обиҳиро аэропорти
Одзора Меманбецу аэропорти
Хонсю Фукусима Фукусима аэропорти [3]
Хиросима Хиросима аэропорти [1]
Кобе Кобе аэропорти
Нагоя Чубу халқаро аэропорти
Окаяма Окаяма аэропорти [1]
Сендай Сендай аэропорти
Токио Ҳанеда халқаро аэропорти
Тояма Тояма аэропорти [3]

Флот

Ҳозирги вақтда

Боэинг 767-300ЭР АирДо

2019-йил декабр ойида Аир До флоти қуйидаги самолётлардан иборат эди[7]:

Аир До авиакомпаниясининг ҳаво флоти'
Самолёт тури Эксплуатацияда Буюртма қилинган Жойлар сони Эслатмалар
Боэинг 737-700 8 — 144
Боэинг 767-300 2 — 270
Боэинг 767-300ЭР 4 — 286
Жами 14 —

Илгари

Ҳоккаидо Интернатионал Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737-500 самолёти

Илгари авиакомпания қуйидаги лайнерларни эксплуатация қилган[8] :

Эксплуатациядан чиқарилган Аир До ҳаво флоти
Самолёт тури Жами Кириш йили Чиқариш йили Эслатмалар
Боэинг 737-400 2 2005 2009
Боэинг 737-500 7 2008 2016
Боэинг 767-200 1 2003 2005
Боэинг 767-300 2 2005 2016

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ҳисторй“. Аир До. 24-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2020-йил.
  2. ↑ Ёшикаwа, Тадаюки „エア・ドウ、社名もАИРДОに統一.“ (жа). Авиатион Wире. 24-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2013-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „エア・ドゥ、4路線から撤退検討“ (японча). Ниҳон Кеизаи Шимбун (16-январ 2015-йил). 24-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-апрел 2021-йил.
  4. ↑ „Аир до аппоинц неw пресидент анд CЕО“. CАПА - Cентре фор Авиатион. Информа Маркец (30-июн 2019-йил). 12-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-апрел 2021-йил.
  5. ↑ „Тиметабле“. Аир До. 12-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2020-йил.
  6. ↑ „Дестинатионс“. Аир До. 12-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2020-йил.
  7. ↑ „Аир До Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. Планеспоттерс.нет (21-март 2019-йил). 12-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-апрел 2021-йил.
  8. ↑ „Глобал Аирлине Гуиде 2016 (Парт Оне)“. Аирлинер Wорлд. № Оcтобер 2016. 18-бет.

Ҳаволалар