Ажабсанда — буғда пишириладиган қуюқ таом. Пишириш усули: катта ва кичик 2 та идиш олинади. Кичик идишга масаллиқ тўртбурчак қилиб тўғралган картошка, сабзи, помидор, пиёз, саримсоқ солиниб, тўғралган гўшт ва ёғлар қават-қават қилиб жойланади. Қаватларнинг ҳар бирига туз, мурч, зира ва майда тўғралган кўкатлар солинади. Кейин масаллиқ идиши билан катта идишдаги сувга қўйилади. Кичик идиш очиқ қолдирилади, катта идиш қопқоғи жипс ёпилади, 1,5-2 соат давомида қайнатилади. Ажабсанда хушхўр, буғда пишгани учун яхши ҳазм бўлади, масаллиқлар таркибидаги витаминлар, минерал моддалар, ҳар хил кислоталар ва бошқа фойдали моддалар сақланиб қолади[1][2].

Ажабсанда
Тури қуюқ

Манбалар

  1. ↑ Маҳмудов К., Ўзбек тансиқ таомлари, Т., 1989.-реф-ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ ҳттп://мйп.уз/пазанда/индех.пҳп?оптион=cом_cонтент&таск=виэw&ид=87&Итемид=42[сайт ишламайди]