Ажанта — Ҳиндистоннинг ғарбидаги шаҳарча номи билан юритилувчи меъморий мажмуа. Аврангободдан шимоли-шарқда, Маҳораштра штатида. Ажанта Вагхора дарёси ёқасидаги тош қояларга ясалган 29 Будда ибодатхоналаридан иборат (мил. ав. ИИ аср - мил. ВИИ аср). Жами 29 та ғор ичига зал ишланган. Ажанта мажмуаси қадимги халқ меъморлиги услубида яратилган. Ажантанинг кейинги қурилган қисмлари ҳайкаллар ва деворий расмлар билан безатилган. Уларда тантанали шодиёналар ва халқ санъати акс эттирилган. Санъаткорлар ҳайкалтарошлик ва рассомлик асарларига халқ бадиий ижодига хос реалистик руҳ ва гўзаллик бера олганлар. Ад.: Тюляев С. И., Архитектура Индии, М., 1939.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил