Ajio
Ажио (италянча. аггио), лаж – 1) қимматбаҳо қоғозлар, пул белгилари, векселлар биржа курсининг ўз номинал қийматидан ортиши. Ажио, одатда, номиналга нисбатан фоизларда ҳисобланади. Курснинг номинал қийматга нисбатан пасайиши эса дизажио дейилади; 2) қадри паст қоғоз пулни тангаларга ёки қадри баланд валютага алмаштиришда ундириладиган комиссион ҳақ; 3) облигацияларни ўз номиналидан юқорироқ курс бўйича қайтариб олиниши натижасида уларнинг нархига қўшиладиган устама.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |