Ajnos
Ажнос (арабча - жинс сўзининг кўплиги – жинслар) – Шарқ мусиқа назариясида тўрт ва беш поғонали товуш-аторлар – тетрахорд ва пентахордлар. Ажноснинг бир неча тури бор. Ажноси зулмаддатайн – икки „модда“ (катта секунда)ни ўз ичига олган жинслар; уларга битта кичик секунда қўшиб, жинсларнинг маълум турлари ҳосил этилади. Ажноси қавия – қаттиқ жинслар; Ажноси лаййина – юмшоқ эшитиладиган жинслар; Ажноси мулойима – ёқимли эшитиладиган жинслар; Ажноси муфрада – якка жинслар, яъни мустақил ишлатиладиган жинслар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |