Akademasbob
Академасбоб илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси (ИИCҲБ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фармоиши билан марказий илмий асбобсозлик лойихалаш-комструкторлик ва технология бюроси асосида 1993 йилда ташкил этилган. ИИCҲБ ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикасини илмий техник ривожлантиришнинг устивор йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. ИИCҲБ таркибида 5 та лоборатория, 6 та техник ва технологик бўлимлар ва экспериментал ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.
Бирлашма фаолияти
- ИИCҲБ томонида олиб борилаотган асосий ёналишлар
- Лазер нурининг моддаларга тасири асосий қонунларини ўрганиш, янги язер тизимлари ва замонавий лазер техналогияси асосида турли мақсадларга (фан, техника, экология, саноат ва қишлоқ хўжалиги) асбоб ускуналар ишлаб чиқариш ва яратиш.
- Материалларни хусусиятларини ионлар оқими тасирида ўзгартириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва шу асосда халқ хўжалиги учун асбоблар ва тизимлар яратиш .
- Ноананавий энергертика муаммоларини ўрганиш ва унинг ютуқларини халқ хўжалигига тадбиқ этиш .
- Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун асбоблар, қурилмалр ва технологиялар яратиш.
- Асбобсозлик соҳасида инновация ишларини олиб бориш .
Мустақиллик йилларида олинган фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида бирлашмада ўнлаб асбоб ускуналар ва бир қатор янги технологияр яратилди ва халқ хўжалигини турли тармоқларига жорий қилинди. Жумладан Юнусобод метро йўналиши учун турли турникетлар , энергетика , сантехника , иншоотлари ва эскалаторлани назорат қилувчи автоматлашган диспечер пунктлари яратилди ва ишга солинди . Тошкент шаҳрининг радон харитаси яратилди.Кичик ва ўрта бизнес учун импорт ўнини босадиган кичик ёғ заводи, ҳўл меваларни узоқ муддат сақлаш учун сублимацион қуритиш технологияси ҳамда биринчи марта мағизни қайта ишловчи технологик линия яратилди. Унинг махсулоти Германия сертификатига сазовор бўлиб чет элларга экспорт қилинмоқда. Ҳарбий ўқув юртлари учун микопросессор элемент базаси асосида замонавий компютер машғулот тизимлари ишлаб чиқилди ва улар ўқув жараёнларида қўлланмоқда. CРДФ гранти бўйича катта қувватли лазер олинди ва унинг асосида турли материалларга ишлов бериш бўйича изланишлар олиб бориш мақсадида лазер технология маркази барпо қилинди.ИИCҲБ олимлари Америка , Германия , Япония , Ҳиндистон ,Россия, Украина илмий марказлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқдалар. Бирлашмада „Оптика“ ва „Физикавий электроника“ соҳалари бўйича асперантура, „Радиоалоқалар“ тузилиши ва „Асбобсозлик“ кафедралари филиаллари мавжуд. Бирлашма олимларидан физика-математика фанлари доктори Р.А.Ганеэв Халқаро Оптика Жамияти томонида тақдим этилган Галилео Галилей медали ва мукофоти совриндори бўлди .[1]
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Фанлар Академияси(2003)."Академасбоб" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси(40 -бет)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Март 2024) |