Akademizm

Академизм (франсузча: аcадемисме) ХВИИ-ХИХ асрлардаги Европада ривожланган тасвирий санъат йўналишидир. Қадимги дунё ва Уйғониш даври санъати шакллари, санъатнинг ташқи кўринишларига тақлид қилишга асосланган. Академизм бадиий таълимни тартибга солишга, мумтоз анъаналарни „абадий“ қонунлар тизими ва қўлланмаларига айлантиришга имкон яратди. Санъатда қадимги анъаналарга ва юксак маданийликка таяниш бу таълимотнинг кучли томонларидан эди. Замонавийликни „юксак“ санъатга хос бўлмаган хусусият деб эълон қилиб, унга замонавий ва миллий бўлмаган гўзаллик 250 нормалари, идеаллаштирилган образлар, ҳаётдан узоқ мавзуларни қарши қўйди. Расмий йўналиш сифатида ўзининг эстетикасини миллий реалистик санъатга қарши қаратади. Дастлаб Болоня академияси (Италия) да пайдо бўлган ([[ХВИ аср]]) бу йўналиш кейинчалик Европа мамлакатларига кенг ёйилди. ХИХ асрда академизм (Италияда академизм Канова, Франсияда Д. Энгр ва бошқалар) классицизм анъаналарига таяниб романтиклар, реалистлар ва натуралистларга қарши кураш олиб борди. Реалистлар ва оппозиция таъсирида академизм инқирозга учради, ХИХ аср охири—ХХ асрда бир қатор мамлакатлардагина асосан янги шакл — неоклассицизм кўринишида сақланиб қолди. Академизм тушунчаси кенг маънода ҳар қандай қонунлаштириш, ўтмиш санъатнинг идеаллари ва қоидаларига мурожаатни англатади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |