Akan
—Акан – Гана ва Кот-д’Ивуар ҳамда Тогода яшовчи ўзаро яқин халқлар (ашанти, фанти, аким, аквапим, анъи, бауле, гонжа, крачи, абронг ва бошқалар) гуруҳи. Ганада 7,76 миллиондан зиёд. Кот-дъИвуарда 2,3 млн. ва Тогода 50 минг киши яшайди (1987). Акан ва бошқа ква тилларида сўзлашади. Аканларда қадимий диний эътиқодлар (анимизм, аждодлар руҳига сиғиниш) билан бирга, католик дини ҳам кенг тарқалган, мусулмон суннийлар ҳам бор. Негроид ирқига мансуб. Аканлар таркибидаги халқлардан бири ашанта ХВИИИ-ХИХ асрларда бир қанча қўшни қабилаларни бирлаштириб, Ашанти давлатини ташкил қилган эди. ХХ асрнинг охирида Ашанти давлати инглиз мустамлакачилари томонидан босиб олинди. Миллий озодлик кураши кучайиши туфайли, 1957-йил Аканларнинг катта бир қисми инглиз мустамлакаси асоратидан озод бўлиб, мустақил давлат (ҳозирги Гана)га бирлашди. Аканлар, асосан, деҳқончилик (какао ўстириш) билан, айрим туманларда чорвачилик (қорамол боқиш) билан шуғулланадилар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |