Акаси — Япониядаги шаҳар ва порт, Хонсю оролининг жануби-ғарбида, Хиого префектурасида, Ички Япон денгизи соҳилида. Аҳолиси 263 минг киши (1991). Тезюрар поездлар темир йўл стансияси. Темир йўл пароми орқали Авазди ороли билан боғланган. Кимё, озиқ-овқат, машинасозлик саноати корхоналари бор. Балиқ овланади. Курорт шаҳар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил