Википедияда исми Акбар ва фамилияси Азимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Азимов (1885 – Тошкент – 1969) – ёғоч ўймакори, наққош. Отаси Саидазим Исломовдан ҳунар ўрганган. У ўймакорликдаги ан’аналарни давом эттириб, муқарнас ва шарафаларни турли шаклдаги тахтачалардан йиғиб, уларга нақш беришда узига хос усули билан танилган. Азимов Ўзбекистонда ўтказилган кўргазмаларда ўз асарлари билан қатнашган. Ишларидан намуналар Ўзбекистон давлат сан’ат музейида сақланмоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил