Akitakata
Акитаката 安芸高田市 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Скйлине оф Акитаката | |
| Мамлакат | Япония |
| Минтақа | Чūгоку |
| Префектура | Ҳирошима |
| Ҳукумат | |
| • Маёр | Эцуши Фужимото |
| Майдон | 537.75 км2 (207.63 кв ми) |
| Аҳолиси | 26,810 |

Акитаката (японча: 安芸高田市, Акитаката-ши) – Япониянинг Ҳирошима префектурасининг шимолий марказида жойлашган шаҳар[1].
Географияси
Акитаката шимолий-марказий Ҳирошима префектурасида жойлашган ва Чугоку тоғлари билан ўралган. Шаҳарнинг Мидори ва Такамия маҳаллалари кучли қор ёғадиган ҳудудлар сифатида қайд этилган.
Қўшни муниципалитетлари
Ҳирошима префектураси
- Ҳирошима
- Ҳигашиҳирошима
- Китаҳирошима
Иқлими
Акитаката нам субтропик иқлимга эга, иссиқ ёзи ва салқин қиши билан бошқа шаҳарлардан ажралиб туради. Акитакатада ўртача йиллик ҳарорат 13 °C ни ташкил қилади, ўртача йиллик ёғингарчилик 1581 мм. Сентябр энг нам ой ҳисобланади. Ҳарорат ўртача август ойида энг юқори 24,8 °C атрофида ва январ ойида энг паст яъни 1,6 °C атрофида[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Изуми аҳолиси ўтган асрда барқарор равишда кўпайган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1950 | 57 214 | — |
| 1960 | 49 715 | −13.1% |
| 1970 | 38 541 | −22.5% |
| 1980 | 36 984 | −4.0% |
| 1990 | 36 115 | −2.3% |
| 2000 | 34 439 | −4.6% |
| 2010 | 31 497 | −8.5% |
Тарихи
Акитаката ҳудуди қадимги Аки вилоятининг бир қисмидир. Токугава сёгунлиги ташкил этилгандан сўнг, ҳудуд Ҳирошима домени таркибига кирган. Мейдзи ислоҳотидан сўнг, ҳудуд 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизими яратилиши билан Таката туманидаги қишлоқларга, шу жумладан Ёшида қишлоғига бирлаштирилган. Ёшида 1896-йил 1-январда шаҳар мақомини олган. Акитаката шаҳри 2004-йил 1-мартда Ёшиданинг Кода, Мидори, Мукаиҳара, Такамия, Ячиё (барчаси Таката туманидан) шаҳарлари билан бирлашиши натижасида ташкил этилган. Таката тумани ушбу бирлаштириш натижасида тарқатиб юборилган.
Ҳукумати
Акитаката тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 16 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш тизимига эга. Акитакатадан Ҳирошима префектураси ассамблеясига бир нафар аъзо қўшилади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония парламенти қуйи палатасининг Ҳирошима 3-округи таркибидадир.
Иқтисодиёти
Акитака иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашга асосланган.
Таълими
Акитакатада шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган тўққизта давлат бошланғич мактаби ва олтита давлат ўрта мактаби мавжуд. Ҳирошима префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган иккита давлат ўрта мактаби ҳам фаолият юритади.