Акмалжон Тўраевич Икромжонов (1952.20.4, Тошкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1998). Республика рассомлик билим юртини ту-гатган (1971), И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида таълим олган (1971—77). М. Уйғур номидаги санъат институти (ҳоз. Миллий рассомлик ва дизайн институти) да педагог (1977—82); 1990-йилдан проф. И.нинг дастлабки асарларида маҳобатлилик, улуғворлик кўзга ташланади; 80-й.ларнинг 2-ярмидан рассом ватандошлари қиёфаси ва руҳий дунёсини, табиат ва унинг саҳоватини, тарихий шахслар, ижтимоий мавзуларни миллий ёрқин, ўзига хос тарзда уйғун рангларда, умумлашма, рамзий чексиз маконда тасвирлайди: „Рассом Баҳодир Жалолов“ (1976), „Чингиз Аҳмаров портрети“ (1980), „Сурхондарё замини“ (1985), „Раҳимбобо“, „Бодомхон ая портрети“ (1986), „Алишер Навоий“, „Камолиддин Беҳзод“ (1988), „Бобирга багишлов“ (1990), „Мирзо Улуғбек портрети“ (1994), „Мевали натюрморт“, „Қумғонли натюрморт“ (1996) ва б. „Мовий қўшиқ“, „Баҳор“, „Тоғдаги сой“, „Наъматак гули“ (1998—2002) манзаралари Тошкентдаги Оқсаройни безаб турибди. „Замин наволари“ триптихи (1988), „Чақмоқ“ (1989), „Орол — менинг дардим“ (1989—90) асарлари учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган (1990). И. ҳақида „Акмал“ телефилми яратилган („Ўзбектелефилм“, 1999). И. асарлари билан республика ва чет мамлакатлар кўргазмаларида қатнашади. Асарлари айрим республика ва хорижий музейларда, шахсий тўпламларда сақланади.[1]

Акмалжон Икромжонов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил