Акрам Дадабоевич Дадабоев (1908, Хўжанд — 1988-йил, 8-декабр. Тошкент) — селексионер олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1934). 1934—1966-йилларда ҳозирги Ўзбекистон ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида илмий ходим, бўлим мудири, селексионер, директор. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академиясининг вице-президенти (1957—1961), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг фан бўйича ўринбосари (1966—1972). 1972-йилдан Ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида маслаҳатчи. Дағал, пишиқ ва калта толали, қурғоқчилик ва касалликларга чидамли С-7059, С-7010, С-7068, С-7055, эртапишар ва барги тез тўкиладиган, 42% гача тола берадиган С-8230, С-8232, С-8257 ва бошқа ғўза навларини яратди. Илмий ишлари янги ғўза навларини яратиш муаммоларига бағишланган[1].

Акрам Дадабоевич Дадабоев
 Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирининг фан бўйича ўринбосари
 
Мансаб даври
1966-йил – 1972-йил
Вазир Нармахонмади Худойбердиев
Эркин Шайхов
Вориси Назирулла Маннонов
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академиясининг вице-президенти
Мансаб даври
1957-йил – 1961-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1908-йил
Хўжанд
Вафоти 12-август 1988-йил (80 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Таълим Тошкент қишлоқ хўжалиги институти (1934)
Касби селексионер олим
Машҳур ишлари Дағал, пишиқ ва калта толали, қурғоқчилик ва касалликларга чидамли С-7059, С-7010, С-7068, С-7055, эртапишар ва барги тез тўкиладиган, 42% гача тола берадиган С-8230, С-8232, С-8257 ва бошқа ғўза навлари
Илмий унвони биология фанлари доктори
Мукофотлари
Унвони Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси

Асарлари

  • Методи виведения и размножения нових сортов хлопчатника, Т., 1969 (Н.Г. Симонгулян билан ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Акрам Дадабоев“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 3-жилд (Гидрофилия — Зебралар). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2002 — 704-бет. 

Ҳаволалар