Акрам Ашурович Тожибоев (1944.29.12, Ғаллаорол тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Самарқанд Давлат Университети (1969) ва Сирдарё педагогика институти (1978)ни тугатган. 1969-йилдан Паяриқ, Гулистон туманларидаги мактабларда инглиз тили ўқитувчиси, интернат мактабда ўқув бўлими мудири, Паяриқ туман халқ таълими бўлимида усулиётчи, назоратчи, 1992-йилдан Челак туман халқ таълими бўлимида усулиёт кабинети мудири, 1995—97 йилларда 26мактаб директори.