Акрамжон Ҳожиқўзиевич Нуралиев (1948.5.6, Андижон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2001). Андижон педагогика институтини тугатган (1975). 1967-йилдан Андижон туманидаги 28-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, 2001-йилдан 52-мактаб директори. Мактабда фан кабинетларини ташкил этиш ва уларни замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозлашда алоҳида ўрнак кўрсатди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил