Акридин (дибензопиридин) — оч сариқ рангли игнасимон кристаллар. Қайнаш температураси 346°. Органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда эримайди. Эритмалари ҳаво ранг тусда флуорес-сенсияланади. Акридин тошкўмир смоласида учрайди. Кучли минерал кислоталар билан тузлар ҳосил қилади. Кимёвий барқарор, 280° гача консентрланган хлорид кислота ва ўювчи калий иштирокида қиздирилганда ҳам ўзгармайди. Унинг баъзи ҳосилалари қимматбаҳо бўёқ, ай-римлари (акрихин, риванол) эса биологик моддалардир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил