Акролеин (пропенал, акрил алдегид), — тўйинмаган алифатик алдегид, ўткир ҳидли, рангсиз, учувчан суюқлик; суюқланиш температураси 86,5 дан 88° гача, қайнаш температураси 52,7°. Акролеин лаборатория шароитида глицеринга калий бисулфат (қаранг Калий сулфат), фосфат кислота ёки борат кислота таъсир эттириш йўли билан осон олинади. Саноатда формалдегидни ацетат алдегид билан СиО, иштирокида 300-320° да газ фазада конденсиялаш йўли билан ҳамда пропиленни ҳаво кислороди билан сув буғи ва висмут — молибден катализаторлари иштирокида оксидлаб олинади. Акролеин акрилонитрил, глицерин, пиридин, никотин, этилвинил эфирлар, полиа-кролеин ва бошқа моддаларни олишда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил