Oqtoʻba
Оқтўба шаҳри (қозоқча: Ақтөбе) — Қозоғистон Республикасининг Ақтўба вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази[4]. Республиканинг шимоли-гарбида, Илек дарёсининг (Урал тармоғи) чап соҳилида, Оренбург — Тошкент темир йўл ёқасида жойлашган. Автомобил ва ҳаво йўлларининг муҳим тугуни. Шаҳар 1869-йилда Оқтўба (Оқтепа) қалъаси сифатида вужудга келган. 1891-йилдан шаҳар. Россиянинг Оренбург вилояти билан, Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қўстаной, Қизилўрда ва Манғистов вилоятлари билан чегарадош. Оқтўба вилоятининг маркази. Шаҳарда 300 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Шаҳарда 3 олий ўқув юрти, театр, 2 музей мавжуд[5].
Оқтўба қоз. Ақтөбе | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 50°16′0″Н 57°13′0″Э / 50.26667°Н 57.21667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Оқтўба вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Умаров Ерҳан Булатжанович |
| Асос солинган | 1869 |
| Қачондан бери шаҳар | 1880 |
| Майдон | 235 км2 (91 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | қозоқча |
| Аҳолиси (2014) |
↗ 377,520[1] |
| Зичлиги | 1606 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +7 7132[2] |
| Почта индекс(лар)и | 030000[3] |
| Автомобил коди | Д, 04 |
|
| |

Аҳолиси
Шаҳар аҳолиси кўп миллатли ҳизобланади. Шаҳарда 2012-йилги маълумот бўйича 367,220 киши истиқомат қилишади. Аҳолининг миллий таркиби қуйидагича[6]:
- қозоқлар — 68,72 %
- руслар — 19,58 %
- украинлар — 5,69 %
- татарлар — 2,21 %
- олмонлар — 0,92 %
- белоруслар — 0,35 %
- корейслар — 0,34 %
- молдаванлар — 0,26 %
- озарбайжонлар — 0,23 %
- чеченлар — 0,20 %
- ўзбеклар — 0,15 %
- булг'орлар — 0,14 %
- бошқирдлар — 0,14 %
- арманлар — 0,12 %
Тарихи
Шаҳар 1869-йил 28-майда Оқтўба (Оқтепа) қалъаси сифатида вужудга келган. Шаҳарнинг қурулиши бошланишини Петербургнинг „Биржевие ведомости“ газетаси бундай ёзади: „… Оқтўба қамалига Елек дарёсининг чап тарафида Елек ҳимоясидан 180 верст, Оренбург-Қазали карвон йўлига яқин, Қарғали дарёсининг тармоғидаги Илинка стансиясидан 170 верст узоқликда ер танлаб олинди. Қурулиш ҳозирнинг ўзида бошланиб кетди, Елек уэзд бошқармасини кузгача кўчириш кўзланмоқда“[7].
Оқтўбани ривожлантиришнинг бош режаси 1881-йили қабул қилинди.
1880-йил Оқтўба илк маротаба аҳоли саноғи ўтказилди, аҳоли сони 409 кишини ташкил қилди. Улар 38 уйда яшашди ва унинг 5 уйи дарахтдан, 33 уйи сомон ғиштдан қурулган эди.
Оқтўбада биринчи мактаб 1884-йил барпо этилдди. Биринчи „Триумф“ синематогрофи 1910-йилдан бошлаб фаолият юритди.
1901-йили биринчи марта Тошкент ва Оренбургни Оқтўба орқали боғловчи темир йўл қурулиши бошланди.
Саноати
Қозоғистоннинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Ферроқотишма ва хром бирикмалари заводлари, машинасозлик (рентген аппаратлари ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари), енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари (гўшт ва сут комбинатлари, тегирмон, элеватор, трикотаж, мебел ва тикувчилик фабрикалари), „Актюбинсккимёпластмасс“ ишлаб чиқариш бирлашмаси бор. Қурилиш материаллари ҳам ишлаб чиқарилади.[8]
Галерия
-
Нурдаулет мечити
-
Оқтўбанинг кўчаси
-
Марказий бозор
-
Оқтўбанинг янги бинолари
-
Оқтўба вокзали
Манбалар
- ↑ „Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам на 1 января 2014 года“. Агентство Республики Казахстан по статистике. 2021-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-феврал.
- ↑ Телефонниэ коди[сайт ишламайди]
- ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
- ↑ Указ Президента Республики Казахстан „О переименовании отделних административно-территориалних эдиниц Жамбилской и Северо-Казахстанской областей и об изменении транскрипсии названия города Актюбинска“
- ↑ „Где кончается Европа?“. Урал - граница Европы и Азии. Русское географическое общество. 2012-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-август.
- ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на 1-01-2010, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-27
- ↑ Болшая Российская энсиклопедия: В 30 т. / Председател науч.-ред. совета Ю. С. Осипов. Отв. ред С. Л. Кравес. Т. 1. А — Анкетированиэ. — М.: Болшая Российская энсиклопедия, 2005. — 766 с.: ил.: карт.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Официалний сайт Электронного акимата города Актобе (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-08 санасида архивланган)
- Карта Актобе[сайт ишламайди]