Акваланг (лотинча. ақуа – сув ва инг. лунг – ўпка) – одамнинг сув остида бемалол нафас олиб сузишига ҳамда ишлашига имкон берувчи аппарат. Франсуз спортчиси Ж. И. Кусто ва муҳандиси Э. Ганян ихтиро қилган (1943). Аквалангдан фойдаланувчи киши уни орқасига тасма билан осиб олади. Аквалангда оғизга тутиладиган мослама, дарчали маска ёки гидрокомбинезон, сузгич, қўлга тақиладиган чуқурлик ўлчагич, компас ва соат ҳам бўлади. Аквалангнинг ҳар бирида ичига сиқиқ (150 кг/см2) ҳаво тўлдирилган (ҳар бири 7 л ли) 2 баллон бор. Акваланг сув остида 40 м гача чуқурликда 10 мин дан 70 минутгача бўлишга имкон беради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил